Octobank 2026 йилнинг I чораги натижаларини эълон қилди

16.04.2026 11:27

148

Octobank 2026 йилнинг биринчи чорагида молиявий кўрсаткичларнинг барқарор ўсиши, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ечимлар ҳамда кенг кўламли ижтимоий лойиҳаларни бирлаштирган яхлит стратегия орқали бозордаги позициясини янада мустаҳкамлади.

Фото:Octobank

2026 йилнинг I чорагида Octobank бозордаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Банк, активлар ўсиши фонида, бизнес учун ечимлар қаторини кенгайтириб, ижтимоий ташаббуслар миқёсини оширди ва инфратузилмани ривожлантиришда давом этди. Банк молиявий маҳсулотлар, рақамли хизматлар ва ижтимоий масъулиятни ягона тизимга айлантирадиган моделни изчил ривожлантирмоқда.

Молиявий натижалар: ўсиш ва барқарорлик

Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда:

  • Активлар 15,5 трлн сўмгача ошди (+281,4%);
  • Ўз капитали 1,13 трлн сўмгача ўсди (+29,3%);
  • Соф фойда 108,7 млрд сўмни ташкил этиб, барқарор динамикани сақлаб қолди.
  • Octobank ходимлари сони 45,8 фоизга ошиб, 465 нафарга етди, бу эса банкнинг ўсишида қўшимча омил бўлди.

Бозордаги мавқеи кичик ва ўрта бизнеснинг ривожлантириш

Octobank молиявий институтларни ликвидлик, активлар сифати ва самарадорлик каби 27 та асосий кўрсаткич бўйича баҳоловчи ИТИМ рейтингида Ўзбекистоннинг энг кучли учта кичик банки қаторига кирди.

Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Биринчи чоракда банк 21% дан бошланадиган кредит маҳсулотлари қатори "Octo - Avto", "Octo - Invest" ва "Octo - Aylanma"ни ишга туширди.

Молиявий таклифлар тадбиркорларга транспортни янгилашдан тортиб асосий воситаларга сармоя киритиш ва айланма маблағларни тўлдиришгача бўлган асосий вазифаларни ҳал этиш имконини беради.

Қўшимча равишда мижозларга халқаро ҳисоб-китоблар учун қулай восита - Olmapay хизмати орқали Россиядан тезкор пул ўтказмалари ва жўнатиш кунида маблағ ўтказиш имконияти тақдим этилди.

Ижтимоий ташаббуслар: тизимли қўллаб-қувватлаш ва хайрия

Ижтимоий йўналиш тартиби Octobank стратегиясининг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда ва аниқ лойиҳалар орқали амалга оширилмоқда.

Март ойида банк Наврўз байрамини нишонлашда бош ҳамкор сифатида иштирок этиб, “3 карра мазалироқ” номли кенг кўламли шаҳар тадбирини ташкил қилди. Мазкур тадбир пойтахтнинг 20 мингдан ортиқ аҳолиси ва меҳмонларини бир жойга жамлади.

Халқаро хотин-қизлар кунида Octobank Тошкент ИИБ билан ҳамкорликда чиройли акция ўтказди: рулда, автобусларда ва пиёдалар йўлакларидаги онахонлар, бувижонлар ҳамда қизларга 1000 дона қизил атиргул совға қилинди. Уларнинг ҳар бири ўзига хос илиқлик улушига эга бўллди ва бу ҳар бир аёлнинг қадр-қиммати ҳамда аҳамияти юксак эканини яна бир бор эсга солди.

Алоҳида эътибор манзилли ёрдамга қаратилди. “Аёл тадбиркорлар билан интервю” медиалойиҳаси доирасида 8 март муносабати билан банк иштирокчилар оилаларига кўмак кўрсатди. Қаҳрамонларимиз маиший техника янгилашга эҳтиёжлари борлигини билиб, банк уларни зарур жиҳозлар билан таъминлади.

Болалар онкологияси, Гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази беморларини қўллаб-қувватлаш банк учун яхши анъанага айланган муҳим ташаббусдир. Муборак Рамазон ҳайити кунларида клиникага замонавий тиббий асбоб-ускуналар топширилди. Кейинги етказиб бериш май ойига режалаштирилган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида "Маҳалла банкири" лойиҳаси доирасида ҳам ишлар амалга оширилмоқда: аҳолига молиявий ва ишга жойлашиш масалаларида ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, ёшлар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда - Амалиёт бошқармаси ходимлари ҳар ойнинг пайшанба куни ўтказиладиган "Ёшлар куни" ташаббуси доирасида касблар ва молиявий саводхонлик бўйича ўқув учрашувлари ва тренинглар ўтказмоқда.

Тармоқни кенгайтириш ва қулайликни ошириш

Жорий йил бошидан бери Octobank Тошкентда иккита янги хизмат кўрсатиш шохобчасини очди - FOOD MALL (Шаҳрисабз тор кўчаси, 6) ва Чимён Экобозорида (Темур Малик кўчаси, 3А). Юқори қатновли жойларни танлаш кундалик шаҳар шароитида мижозлар учун банк хизматларини янада яқинроқ ва қулайроқ қилиш имконини берди.

Шунингдек, мамлакатдаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири – Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ҳам Octobank банкоматлари ўрнатилди. Ушбу манзилда барча асосий амалларни бажариш мумкин: валюта хариди ва сотуви, нақд пул ечиш, картани тўлдириш ҳамда халқаро карталар билан боғлиқ операциялар.

"Банкнинг роли хизмат кўрсатувчидан тўлақонли ҳамкорга айланиб бораётганини кўриб турибмиз. Вазифамиз шунчаки тезроқ ўсиш эмас, балки жамиятнинг ҳар бир сегменти билан тизимли ишлаш, унинг эҳтиёжларини англаш ҳамда хизматлар ва маҳсулот таклифлари сифатини оширишдир. Биз мижозлар ўз мақсадларини рўёбга чиқариши мумкин бўлган муҳитни яратамиз ва бу йўлда уларни қўллаб-қувватлаймиз", — дея таъкидлади Octobank бошқаруви раиси Искандар Турсунов.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#octobank#соф_фойда

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган