Янгийўлда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган банк ходимлари қўлга олинди

15.04.2026 20:34

192

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида тижорат банкларидан бирининг икки нафар мутахассиси наркотик моддаларни сақлаш ва курьерлик қилишда гумонланиб ҳибсга олинди. Улардан ашёвий далил сифатида 485 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинган.

Фотоскрин: Telegram / Xavfsizlik.uz

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида наркотик моддаларни сақлаш ва ташиб бериш (курьерлик) фаолияти билан шуғулланган икки нафар банк мутахассиси қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат Хавфсизлик хизматининг "Xavfsizlik" телеграм канали хабар берди.

Аниқланишича, Янгийўл шаҳрида фаолият юритувчи тижорат банкларидан бирининг 2 нафар мутахассиси - муқаддам наркокуръерлар Янгийўл туманидаги дала майдонига яшириб кетган 485 гр “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олиб, ўзларининг 1998 й.т. танишини хонадонида сақлаб келган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида улардан ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, мазкур шахсларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


Теглар:

#жиноят#дхх

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган