Чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар" акциядорлик тижорат банки 27 декабрь куни акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда молия муассасаси Корпоратив ахборот ягона порталида хабар қолдирди.
Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар қўйилган:
- Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
- Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
- Банк Бошқаруви раисини тайинлаш.
- Банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш 26 декабр куни соат 11-00да Тошкент Саид Барака кўчаси 78-уйда жойлашган Савдогарбанк биносида ўтказилади.
Аввалроқ, Савдогарбанк акцияларининг назорат пакети Рауф Камилджанов томонидан сотиб олингани хабар қилинган эди.
Савдогарбанкнинг амалдаги Кузатув кенгаши таркиби билан бу ерда танишишингиз мумкин!
Тасодифий хабарлар
ЕТТБ вице-президенти банкларни хусусийлаштиришни олти ойга кечиктиришни таклиф қилди
2022 йилда жисмоний шахсларнинг кредитлари қолдиғи 45 фоизга ортди
Asia Alliance Bank акциялари назорат пакети хориж компаниясига ўтди
Сурхондарёда 359,3 млн. сўм кредит маблағини талон-торож қилган таъминотчилар аниқланди
Навоийда биолаборатория ускуналари учун ажратилган 2,5 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилган