Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб боради

14.04.2026 21:40

69

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Кипрда ўтаётган "Номзодлар турнири"да муддатидан олдин ғолиб бўлиб, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Жавоҳирнинг турнирдаги иштироки Ўзбекистон Миллий банки томонидан қўллаб-қувватланди.

Фото: FIDE

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Кипрда бўб ўтаётган "Номзодлар турнири"нинг 13-турида нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг ўйнади ва мусобақа якунланишига бир тур қолганда, муддатидан олдин ғолиб бўлди.

Фото: Michal Walusza / FIDE

Фото: FIDE

Энди 20 ёшли Синдаров шахмат тожи учун расмий даъвогарга айланди ва жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукеш билан баҳс олиб боради.

Ж.Синдаров "Номзодлар турнири"да ғолиб чиққан илк ўзбекистонлик шахматчи сифатида тарихга кирди. Унгача фақат 2004 йил FIDE бўйича (эски форматда) жаҳон чемпиони бўлган Рустам Қосимжонов бундай катта ютуққа эришган.

Жавоҳир Синдаровнинг турнирдаги иштироки Ўзбекистон Миллий банки томонидан қўллаб-қувватланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубоги ғолиби бўлиб, Номзодлар турнирига йўлланма олган эди.

Теглар:

#ўзмиллийбанк#NBU#синдаров

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган