Ipoteka bank OTP Group имтиёзли ставкада ипотека дастурини йўлга қўйди

13.04.2026 09:46

139

Ipoteka bank OTP Group Янги Тошкентда жойлашган Sharq Bahori турар-жой мажмуасидан уй сотиб олиш учун йиллик 17,8 фоиз ставкада, 20 йил муддатга ипотека дастурини ишга туширилганини маълум қилди. Кредитга аризаларни онлайн шаклда ёки банк филиалларида топшириш мумкин.

Фото: Ipoteka bank OTP Group

Ipoteka bank OTP Group Янги Тошкентнинг марказида жойлашган Sharq Bahori турар-жой мажмуасидан уй сотиб олиш учун йиллик 17,8% ставкада 20 йил муддатга мўлжалланган ипотека дастурини ишга туширилганини маълум қилди.

Дастурининг асосий ютуғи — йиллик 17,8 % миқдоридаги барқарор фоиз ставкаси бўлиб, у қурилиш босқичидан тортиб, объект тўлиқ фойдаланишга топширилгунга қадар ўзгаришсиз амал қилади.

Sharq Bahori — Янги Тошкентнинг йирик ривожланиш лойиҳаларидан бири бўлиб, замонавий шаҳарсозлик тамойиллари асосида қурилмоқда. "15 дақиқалик шаҳар" ғояси туфайли яшаш учун зарур барча инфратузилмалар — боғлар, ижтимоий хизматлар ва бошқа қулайликлар — уй атрофида пиёда етиб бориш масофасида бўлади.

Мазкур ипотека дастури уй-жойни ҳали қурилиш жараёнидаёқ харид қилиш имконини яратади ва кредит шартлари олдиндан белгилаб қўйилгани сабабли фоиз ставкаси ўзгариши билан боғлиқ таваккалчиликни бартараф этади. Бу эса мижозлар учун харид жараёнини янада барқарор ва молиявий жиҳатдан ишончли қилади

Ипотека кенг қамровли мижозлар гуруҳига мўлжалланган бўлиб, жумладан, ўзини ўзи банд қилган фуқароларни ҳам қамраб олади. Бу эса турли даромадга эга шахслар учун уй сотиб олиш имконини кенгайтиради. 

2026 йилнинг апрель–июнь ойларида банк пойтахтнинг янги ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун ипотека кредитлаш имкониятларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Ушбу ташаббус уй-жой харид қилиш жараёнини соддалаштириш ва аҳолининг молиявий имкониятларини яхшилашга қаратилган.

Кредитга ариза топшириш жараёни қулай: мижозлар онлайн шаклда ёки Ipoteka bank OTP Group'нинг энг яқин филиалида амалга оширишлари мумкин. 

Алоқа-маркази: (78) 150‑89‑13

Facebook - ipotekabankofficial 

Instagram - ipotekabank.uz

LinkedIn - ipotekabankofficial

Telegram - ipotekabankofficial

YouTube - ipotekabankofficial

Ҳамкорлик асосида.

Теглар:

#Ipotekabank#Янги_Тошкент#ипотека

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган