"Open bank" АЖ Кузатув кенгашининг тегишли баённомасига кўра, Музроб Зухриддинович Мамараимов мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Музроб Мамараимов 2019 йил Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетини тамомлаган. Суонси университети ҳамда Sber University'да таълимни давом эттирган.
Меҳнат фаолиятини 2019 йилда “Агробанк” АТБда чакана банк мутахассиси сифатида бошлаган.
2020-2021 йилларда Агробанк бошқарув раиси ўринбосари ёрдамчиси, 2021-2022 йилларда эса бошқарув раиси ёрдамчиси лавозимларида ишлаган. 2023 йилдан бери Open bank'да чакана банкинг департаменти раҳбари сифатида ишлаб келмоқда.
Амалдаги тартибларган кўра, бошқарув раиси ўринбосари лавозимига мазкур тайинлов Марказий банк билан келишилгандан сўнг расман кучга киради.
