AVО bank чакана экотизимни ривожлантирмоқда

09.04.2026 09:00

69

AVO bank бугунги кунда нафақат турли хил маҳсулотлар таклиф қилиш, балки уларни ягона рақамли платформада бирлаштиришга ва фойдаланувчилар учун янада кўпроқ қулайликлар яратишга ўз эътиборини қаратган.

Фотоскрин: YouTube / Avo

AVO bank бугунги кунда нафақат турли хил маҳсулотлар таклиф қилиш, балки уларни ягона рақамли платформада бирлаштиришга ва фойдаланувчилар учун янада кўпроқ қулайликлар яратишга ўз эътиборини қаратган. Шундай қилиб ҳозирда кредит карта, омонат ва эндиликда микроқарз — барчаси битта иловада. Банк қулайлик, тезкорлик ва мижоз тажрибаси борасида янги стандартларни белгилаб, аллақачон мамлакатдаги кредит карталар бозорининг катта қисмини эгаллаган. 

Шу ёндашув янги йўналишларда ҳам қўлланилмоқда. Микроқарзнинг ишга туширилиши стратегиянинг мантиқий давоми сифатида хизмат қилади. Ушбу стратегия мижозни банк жараёнларига мослаштириш эмас, балки жараёнларни мижознинг реал эҳтиёжлари ва кундалик ҳаётига мослаб қуриш керак деган ғояни илгари суради. Бунинг негизида эса замонавий технологик архитектура ётади. У қарорларни реал вақт режимида қабул қилишга, тўлиқ рақамли хизмат кўрсатишга ва маҳсулотнинг ҳар бир босқичида шаффофликни таъминлашга ҳамда мукаммал бошқарувни сақлашга имкон беради. 

AVO bank микроқарзнинг ишга туширилиши муносабати билан "Имкониятлар ҳозир ва шу ерда" шиори остида кенг кўламли реклама кампаниясини бошлади. Мазкур кампания банкнинг рақамли маҳсулотларидаги тезлик, технологик қулайлик ва бугунги кунда мижозлар кутаётган сифат даражасининг юқорилигига қаратилган.

Батафсил: avo.uz

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#AVO_bank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган