2026 йил 8 апрель куни «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ҳамда "Uzagrostar xolding" компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган "Mening tomorqam" ягона хизмат кўрсатиш ва мониторинг қилиш платформасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Мазкур платформа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги соҳага оид қарор ва фармонлари (ПҚ-57 ва бошқалар) ижроси доирасида яратилган. Унинг асосий мақсади — томорқа ва узоқ муддатли ижарага берилган ер эгаларига онлайн маслаҳат бериш, молиявий хизматлар кўрсатиш ҳамда маҳсулотларни сотиш жараёнларини рақамлаштиришдан иборат. Тизим «Рақамли ҳукумат» платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларига интеграция қилинган.
.jpg)
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Тадбирда маълум қилинишича, платформа фойдаланувчилари учун бир қатор хизмат модуллари жорий этилган:
- Маркетплейс – маҳсулотларни сотиш ва харид қилиш тизими (каталог, қидирув ва фильтр функциялари билан);
- Эскроу ва биллинг тизими – фойдаланувчилар учун шахсий ҳамён очиш ва платформа орқали тўловларни кафолатланган усулда амалга ошириш;
- Логистика хизмати – харид қилинган маҳсулотни етказиб бериш учун онлайн ариза қолдириш ва логистика калькулятори;
- Аризалар бўлими – банк кредитлари ва «UzAgrostar Xolding» хизматларига онлайн мурожаат қилиш;
- Эълонлар ва Таълим – хизматлар, иш ўринларини жойлаштириш, шунингдек, онлайн курслар ва агро-кутубхонадан фойдаланиш.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Платформа доирасида жисмоний шахсларга биллинг тизими орқали тўловларни амалга ошириш, мобил иловага банк карталарини бириктириш, виртуал карта очиш ҳамда пластик картага буюртма бериш имконияти яратилган. Шунингдек, ҳисобрақамни E-POS тизими орқали тўлдириш ва маблағларни ечиб олиш функциялари ишга туширилган.
.jpg)
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Қайд этилишича, мазкур платформа «Киберхавфсизлик маркази» ДУК томонидан 3 босқичли экспертизадан ўтказилган ва ижобий хулоса олинган.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Яратилган электрон платформа орқали ихтисослашган компаниялар учун шахсий кабинетлар очилган бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар базаси юритилади:
- Томорқа ер эгалари, мавжуд иссиқхоналар ҳажми ва экин турлари;
- Ҳосилдорлик кўрсаткичлари, сотув ва экспорт динамикаси;
- Лойиҳа офислари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар.
Шунингдек, мобил иловада уруғ, ўғит, сув ва майдон ҳажмини ҳисоблаш имконини берувчи агро-калькулятор функцияси ҳам мавжуд.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Тақдимот доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг миллий брендини яратиш мақсадида тузилган «Agrostar konsalting» ва яна 21 та ихтисослашган компания томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Тадбир якунида лойиҳа муаллифлари ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.
