27 ноябрь куни Савдогарбанк Ўзбекистон Республикаси Экологик партияси билан биргаликда Миробод туманидаги "Фурқат" боғи ҳудудида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акцияси ташкил қилди.
Таъкидланишича, акцияда депутатлар, банк вакиллари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ва туман партия ташкилотлари, партия фаоллари ҳамда тадбирни ёритиш мақсадида ОАВ ходимлари иштирок этган.
Тошкент шаҳар партия ташкилоти маълумотларига кўра, тадбир давомида "Фурқат" боғида 250 тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экилган.