Марказий Осиёдаги финтех-инфратузилма провайдери ҳисобланган 8B компанияси ва Ҳиндистоннинг етакчи финтех-платформаларидан бири PayU стратегик ҳамкорликни эълон қилди. Ундан кўзланган асосий мақсад – дунёдаги энг тез ривожланаётган тўлов тизимларидан бири бўлган UPI ва бошқа ҳинд тўлов усулларини минтақа мамлакатларида жорий этишдир.
Ушбу ҳамкорлик туристик оқимларнинг ўсиши инфратузилма ривожланишидан илгарилаб кетаётган икки иқтисодиётни яқинлаштириш йўлидаги биринчи амалий қадамга айланмоқда.
PayU ечимларининг 8B компаниясининг Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлардаги ҳамкорлар тармоғига интеграция қилиниши ҳиндистонлик фойдаланувчиларга товар ва хизматлар учун одатий усулларда тўлов қилиш имконини беради. Бу минтақалар ўртасида тўлов инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда туризм ва савдо ўсиши учун шарт-шароитлар яратиш йўлидаги муҳим қадамдир.
Туристлар учун имкониятлар
2024 йилда ҳиндистонлик туристларнинг хориждаги харажатлари 18,82 млрд долларни ташкил этган бўлса, 2034 йилга бориб бу кўрсаткич 55,39 млрд долларгача ўсиши кутилмоқда. Ҳинд саёҳатчилари дунёдаги туристик хизматларнинг энг фаол истеъмолчилари қаторига киради.
Бу фонда Марказий Осиё туризм соҳасида барқарор ўсишни намойиш этмоқда. Ҳиндистон Қозоғистон учун бешта асосий бозордан бири бўлиб қолмоқда. Фақатгина 2025 йилнинг биринчи ярмида Олмаота 1,14 миллион турни қабул қилди, шундан 323,5 минг нафари хорижий меҳмонлардир ва Ҳиндистон туристик оқимнинг энг йирик манбаига айланди.
Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки беш ойида Ҳиндистондан келган туристлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,7 фоизга ўсди. Қозоғистон шу йили авиақатновларнинг ривожланиши ва визасиз режим туфайли қарийб 250 минг ҳинд туристини қабул қилди (2024 йилдаги 146 минг нафарга нисбатан). Ўша йили Ўзбекистонга 66,1 минг нафар ҳиндистонлик турист ташриф буюрган.
Тренд яққол кўриниб турибди, бироқ шу пайтгача тўлов инфратузилмаси унга мос эмас эди.
8B ва PayU API тизимларининг интеграцияси шарофати билан 8B платформасига уланган мерчантлар ҳиндистонлик фойдаланувчилар ўз ватанларида ҳар куни ишлатадиган иловалар орқали UPI тўловларини тўғридан-тўғри қабул қилишлари мумкин бўлади. Қўшимча ускуналар ёки мураккаб уланишларсиз: UPI мавжуд инфратузилмага янги тўлов канали сифатида шунчаки қўшилади.
Бундан ташқари, минтақадаги бизнес субъектлари интернет-банкинг, шунингдек, ҳинд тўлов тизимларининг (жумладан, RuPay) кредит ва дебет карталари орқали ҳам тўловларни қабул қила оладилар. Қозоғистон ҳудудида бундай операцияларни қайта ишлаш лицензияга эга бўлган Zesta LLP (лицензия № 02-23-179) тўлов ташкилоти орқали амалга оширилади, бу эса тартибга солувчи талабларга тўлиқ мосликни кафолатлайди.
Туризмдан савдо сари
Ҳамкорлик фақат туристик тўловлар билан чекланиб қолмайди. Ҳиндистон нафақат туристлар манбаи, балки минтақанинг фаол иқтисодий ҳамкори ҳамдир. 2025 йилда Ҳиндистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 923,3 млн долларни ташкил этди.
Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасидаги иқтисодий муносабатлар фақатгина туризм тарихи эмас, балки биринчи навбатда савдо ва сармоялар тарихи бўлиб, унда туризм ўсишнинг энг ёрқин индикатори сифатида намоён бўлмоқда.
Ҳозирги вақтда ўзаро алоқалар асосан импорт хусусиятига эга: ҳинд истеъмолчилари Марказий Осиё компанияларидан товар ва хизматларни сотиб оладилар ва маблағлар мерчантларнинг хориждаги ҳисобрақамларига ўтказилади.
Бизнес учун бу шунчаки тўловларни қабул қилишдан кўра муҳимроқ аҳамиятга эга — бу талабни даромадга айлантириш имкониятидир. Авиачипталар, рақамли хизматлар ва товарларни сотувчи компаниялар энди ҳиндистонлик мижозлар томонидан юзага келадиган тўсиқларга дуч келмайдилар. Тўлов усуллари истеъмолчиларнинг одатларига мос келганда, конверсия ошади ва тўлов жараёнидаги қийинчиликлар камаяди.
"Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасидаги йўлак уни қўллаб-қувватлаши керак бўлган транспорт ёки тўлов инфратузилмасига қараганда тезроқ ривожланмоқда. Бугунги кунда Олмаотага учиб келаётган ҳинд туристи аллақачон UPI ёрдамида тўлов қилишга одатланган. Чет элда ноодатий тўлов усулларидан фойдаланишга мажбур бўлиш ортиқча ноқулайликлар туғдиради. Бизинг вазифамиз — хориждаги харидларни ҳам худди уйдаги каби оддий ва қулай қилишдир. Бу туризм фақат бошланғич нуқта бўлган янада кенгроқ иқтисодий ҳамкорликка йўл очади», дейди — Богдан Задорожний, 8B компанияси ҳаммуассиси ва инновациялар бўйича директори.
"Тўловлар халқаро саёҳатлар ва савдога тўсқинлик қилмаслиги керак. 8B билан ҳамкорликда биз тўловларни оддий ва қулай қилмоқдамиз: ҳинд саёҳатчилари одатий усулларда тўлов қилишлари, Марказий Осиё бизнеси эса янги бозорларга чиқиши мумкин. Бу PayU халқаро стратегиясининг муҳим босқичидир: биз шунчаки транзакцияларни таъминлаб қолмай, балки ҳинд рақамли истеъмолчиларини Марказий Осиёнинг тез ўсаётган туризм ва савдо бозорлари билан боғловчи келажакдаги рақамли тўлов инфратузилмасининг асосини яратмоқдамиз»,— деб таъкидлади Никхил Мехта, PayU компаниясининг катта вице-президенти, ҳамкорликлар ва ўсиш ташаббуслари йўналиши раҳбари.
Марказий Осиё: фаол ўсиш босқичи
Қозоғистон 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 15,7 миллион хорижий ташриф буюрувчини қабул қилди, жойлаштириш хизматларидан тушган даромадлар эса 536,8 млн долларга етди (йилига +$88,1 млн). Ўзбекистон UN Tourism талқинига кўра 2025 йилда дунёнинг энг тез ривожланаётган еттита туристик йўналишлари қаторига кирди. Қирғизистон 2025 йилда қарийб 10 миллион туристни қабул қилди (бундан бир йил олдин 8,86 млн).
Минтақа энди шунчаки "ривожланмаяпти", у тўлақонли туристик йўналиш сифатида шаклланиб улгурди. Навбатдаги қадам — имкониятлар кўламига мос келадиган тўлов инфратузилмасини ривожлантириш.
8B ва PayU ҳамкорлиги икки миллий тизимни – UPI ва 8B мерчантлар тармоғини бирлаштириб, бугуннинг ўзидаёқ Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасида қулай ва узлуксиз тўловларни таъминламоқда.
8B ҳақида
8B – финтех-компаниялар, электрон тижорат (e-commerce) ва туристик платформалар учун трансчегаравий QR-тўлов ечимлари провайдери ҳисобланади. Компания Марказий, Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиёда фаолият юритиб, марказий банкларнинг маҳаллий тўлов тизимларига ва етакчи финтех-ўйинчиларга эътибор қаратади.
PayU ҳақида
PayU – Ҳиндистоннинг етакчи финтех-платформаларидан бири (Prosus кўмагида). Компания Ҳиндистон Резерв банки томонидан тартибга солинади ҳамда бизнес, банклар ва фойдаланувчилар учун рақамли молия соҳасида ечимлар ишлаб чиқади. PayU онлайн-бизнес учун тўлов шлюзларини тақдим этади ва 450 000 дан ортиқ компанияларга, жумладан, йирик корпорациялар, e-commerce платформалари ва кичик бизнесга хизмат кўрсатади. Платформа банк карталари, интернет-банкинг, UPI, QR, ҳамёнлар, муддатли тўлов ва "бўлиб тўлаш" (BNPL) ечимларини ўз ичига олган 100 дан ортиқ тўлов усулларини қўллаб-қувватлайди.
Алоқа маълумотлари:
📧 dk@8b.world
🌐 www.8b.world
📧 press@payu.in
