Микрокредитбанк янги тизим бўйича кўрилган чора-тадбирларни маълум қилди

03.04.2026 13:45

219

Микрокредитбанк Президент фармони ижроси доирасида нотариуслар билан ҳамкорликда фуқароларга узлуксиз (дам олиш кунларисиз) хизмат кўрсатишни йўлга қўйди. Шунингдек, мижозларга қўшимча 3 мингта савдо терминалларини етказиб берди.

Фото: Микрокредитбанк

Микрокредитбанк Ўзбекистон Республикаси Президенти "Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-246-сонли фармони бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича қисқача маълумот тақдим қилди.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида, банкка жами 51 та хусусий нотариуслар бириктирилган. Мазкур хусусий нотариусларнинг 27 таси шанба ва 10 таси якшанба кунлари ҳам фуқароларга хизмат кўрсатишини инобатга олган ҳолда, Микрокредитбанк томонидан дам олиш (шанба ва якшанба) кунлари ишлайдиган хусусий нотариусларга бириктирилган банк бўлинмаларида мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича барча шарт-шароитлари тўлиқ таъминланган.

Бугунги кунда Микрокредитбанк тизимида жами 806 та банкоматлар мавжуд бўлиб, шундан 151 таси “Cash-in / Cash-out” тизимида ишлайди.

Банк томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари талабидан келиб чиқиб, қўшимча 2 минг дона Uzcard тўлов тизимида ишловчи минг дона HUMO тўлов тизимида ишловчи савдо терминаллари банк мижозларига фойдаланиш учун топширилди.

Маълумки, кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари олди-сотдиси банклар томонидан очиладиган эскроу ҳисобварақлари орқали амалга оширилади. Бунда, Кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари олди-сотдисида эскроу ҳисобварақ билан боғлиқ хизматлар учун банклар томонидан қўйидаги хизмат ҳақлари ундирилади.

Теглар:

#микрокредитбанк#эскроу#mkbank#MKB

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган