Агробанк мижозлар учун кенг имкониятларни ишга туширди

01.04.2026 08:21

164

Нақдсиз тўловлар бўйича жорий йил 1 апрелдан кучга кирган тизим муносабати билан Агробанк барча зарур инфратузилма ва хизмат механизмларини тайёр ҳолатга келтирганини маълум қилди. Хусусан, мижозларга узлуксиз, қулай ва хавфсиз банк хизматларини кўрсатиш учун бепул карталар, "яшил йўлак" ҳамда туну кун маслаҳат фаолияти йўлга қўйилди.

Фото: Агробанк

2026 йил 1 апрелдан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони (ПФ-246)га мувофиқ, йирик харидлар ҳамда айрим турдаги хизматлар учун тўловларни фақат нақдсиз шаклда амалга ошириш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур муҳим ўзгаришлар муносабати билан “Агробанк” АТБ мижозларга узлуксиз, қулай ва хавфсиз банк хизматларини кўрсатиш учун барча зарур инфратузилма ва хизмат механизмларини тўлиқ тайёр ҳолатга келтириш бўйича ишлар олиб бормоқда.

Бугунги кунда Агробанк мамлакатнинг йирик тижорат банкларидан бири сифатида республика бўйлаб қарийб 170 та филиал, 150 дан ортиқ смарт офис ҳамда 38 та Банк хизматлари маркази тармоғига эга бўлиб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Янги тизимга ўтиш, мижозларга хизмат кўрсатишни қулайлаштириш мақсадида Агробанк бир қатор ташуббусларни амалга оширмоқда:

Катта акция: карталар бепул расмийлаштирилади

Агробанк томонидан 2026 йил 30 мартдан 30 апрелга қадар махсус акция эълон қилинди. Ушбу акция доирасида банкнинг барча филиалларида Uzcard ва Visa Classic банк карталари бепул расмийлаштириб берилади.

Мазкур акция республиканинг барча ҳудудларидаги филиалларни қамраб олади ва нақдсиз тўлов тизимига ўтишни режалаштираётган фуқаролар учун айни муддао ҳисобланади.

“Яшил йўлак” хизмати: тезкор ва навбатсиз хизмат кўрсатиш

Нақдсиз тўлов тизимига ўтиш жараёнини енгиллаштириш ва банк карталарини расмийлаштиришни жадаллаштириш мақсадида Агробанк томонидан “Яшил йўлак” имтиёзли хизмат канали ишга туширилди.

Ушбу тизим орқали мижозлар навбат кутмасдан банк карталарини бепул расмийлаштириш имкониятига эга бўладилар, шунингдек, аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида банк филиаллари ҳафтанинг барча кунларида, жумладан дам олиш кунлари ҳам узлуксиз фаолият юритмоқда.

Эскроу тизими: йирик битимлар учун ишончли механизм

Президент Фармони талабларига мувофиқ, кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари олди-сотдиси каби йирик суммали битимлар учун банк томонидан Эскроу ҳисобварақлари хизмати фаол жорий этилди.

Мазкур механизм харидор маблағларини банк кафолати остида хавфсиз сақлашни таъминлайди ва тўлов сотувчи ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарганидан сўнг амалга оширилади. Бу эса битим иштирокчилари манфаатларини ҳимоя қилувчи, шаффоф ва ишончли молиявий ечим сифатида хизмат қилади.

“Бир зумда” момент карта хизмати

Хизмат кўрсатиш тезкорлигини ошириш мақсадида “Бир зумда” момент карта хизматини йўлга қўйди. Ушбу хизматни Agrobank Mobile иловаси орқали бир неча дақиқа ичида расмийлаштириш мумкин.

Мазкур ечим, айниқса, қисқа фурсатда карта олиш зарурати мавжуд бўлган мижозлар учун катта қулайлик яратади.

Шунингдек, банкнинг ҳудудларда жойлашган смарт офисларида жойлашган “Картомат” қурилмалари орқали 2 дақиқа ичида ислаган картани расмийлаштириш мумкин.

24/7 алоқа маркази: кечаю кундуз маслаҳат ва кўмак

Нақдсиз тўлов тизимига ўтиш жараёнида фуқаролар мурожаатлари ҳажми ортиб бораётганини ҳисобга олиб, Алоқа марказининг техник ва операцион имкониятлари сезиларли даражада кучайтирилди.

Алоқа маркази ҳафтанинг 7 куни, сутканинг 24 соати давомида тўхтовсиз ишлаб, мижозларга Эскроу ҳисобварақлари, рақамли банк хизматлари, шунингдек банк маҳсулотлари ва хизматлари тўғрисида тўлиқ маълумот олиш бўйича тезкор ёрдам кўрсатади.

Банк инфратузилмасининг тайёргарлиги

Банкнинг барча ҳудудий бўлинмалари, POS-терминаллари ва рақамли хизмат каналлари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилиб, ишчи ҳолатга келтирилди.

Бундан ташқари, ADM қурилмалари ва банк кассалари орқали карталарни тўлдириш хизмати 0% комиссия билан амалга оширилади. Банк ходимлари эса мижозларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус тайёргарлик ва тренинглардан ўтказилиб, исталган саволга тезкор жавоб беришга тайёр.

“Нақдсиз тўловлар тизимига ўтиш — бу нафақат амалдаги тартиб ва талабларнинг ижроси, балки замонавий, хавфсиз ва қулай молиявий муҳитни шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Агробанк ушбу жараённи ҳар бир мижоз учун имкони қадар содда, тезкор ва қулай ташкил этиш мақсадида барча ресурс ва имкониятларини сафарбар этмоқда, дейилади хабарда.

Теглар:

#агробанк#нақдсиз_тўловлар#эскроу

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган