Ipoteka bank OTP Group бутун Ўзбекистон бўйлаб дам олиш кунларисиз автокредитлашни йўлга қўйди

19.03.2026 11:19

100

Ipoteka bank OTP Group мижозлар қулайлиги йўлида анъанавий иш тартиби чегараларини кенгайтириб, Ўзбекистон бўйлаб дам олиш кунларисиз ва соат 20:00 гача хизмат кўрсатувчи янги форматдаги автокредитлашни йўлга қўйди (реклама).

Фото: Ipoteka bank OTP Group

Ipoteka bank OTP Group янги автокредитлаш формати ишга туширилганини эълон қилди: эндиликда автокредитни нафақат иш кунлари, балки дам олиш кунлари (шанба ва якшанба), шунингдек, исталган иш куни соат 20:00 гача расмийлаштириш ва олиш мумкин. Хизмат Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида мавжуд бўлиб, автомобил харидини мамлакатнинг исталган нуқтасидаги мижозлар учун янада қулай қилади.

Янги формат ариза топширишдан тортиб маблағ ажратилгунига қадар бўлган бутун жараённи банкнинг одатий иш жадвалига боғланмаган ҳолда амалга ошириш имконини беради. Энди автомобил харидини кечиктириш ёки иш вақтига мослашиш шарт эмас: автокредитни айнан сизга қулай вақтда — ишдан кейин кечқурун ёки дам олиш кунлари расмийлаштиришингиз мумкин.

Дам олиш кунларисиз автокредитлашни йўлга қўйиш банк хизматлари оммабоплигини ошириш ва мижозлар учун максимал даражада қулай муҳит яратишга қаратилган.

Энди мижозлар қуйидаги имкониятларга эга:

  • Автокредитни ўзларига қулай вақтда — дам олиш кунлари ва исталган иш куни соат 20:00 гача расмийлаштириш;
  • Ариза бўйича ортиқча кутишларсиз тезкор қарор олиш;
  • Битимни кейинги иш ҳафтасига қолдирмасдан якунлаш ва молиялаштиришни қўлга киритиб, дарҳол автомобил харидига ўтиш.

Коммуникация кампанияси янги хизматнинг асосий афзалликларига — қулайлик, тезкорлик ва бутун мамлакат бўйлаб очиқлигига қаратилган. Асосий урғу мижознинг танлов эркинлигига берилади: энди сиз банк жадвалига мослашмайсиз, банк сизга мослашади.

Ipoteka bank OTP Group замонавий хизматларни ривожлантиришда давом этиб, молиявий ечимларни мамлакатимиз аҳолиси учун янада содда, тез ва қулай қилиб боради.

Энди автомобил хариди жадвалга эмас, фақат сизнинг қарорингизга боғлиқ!

Facebook - ipotekabankofficial 

Instagram - ipotekabank.uz

LinkedIn - ipotekabankofficial

Telegram - ipotekabankofficial

YouTube - ipotekabankofficial

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Ipotekabank#автокредит

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган