OSON финтех-холдинги ва Ўзбекистон Волонерлар Ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Ушбу шериклик хайрия ишларини тизимли ривожлантириш ва кенг кўламли ижтимоий ташаббусларни илгари суриш учун асос бўлади.
Меморандум томонларнинг мавжуд ресурсларни бирлаштиришга бўлган интилишини расман тасдиқлайди. Унга кўра, OSON технологик ва молиявий кўмак беради, Волонтерлар Ассоциацияси эса эксперт ҳамда ташкилий ҳамкор сифатида иштирок этади. Ҳамкорликнинг асосий мақсади — ижтимоий муҳим муаммоларни ҳал қилиш йўлида финтех сектори имкониятлари ва профессионал волонерлар тажрибасини уйғунлаштиришдир.
Биринчи қўшма ташаббус муқаддас Рамазон ойига бағишланган кенг кўламли лойиҳа бўлди. Ушбу даврда OSON холдинги «BTS Post» кўмагида эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиб, алоҳида эътиборга муҳтож болаларнинг 50 дан ортиқ истакларини бажо келтирди. Курьерлик хизматининг тизимли иши туфайли ҳар бир совға ва зарур кўмак мамлакат бўйлаб ўз эгаларига вақтида етказилди.
Шунингдек, компания рўзадорларни қўллаб-кувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Лойиҳа доирасида OSON ифторлик учун сув ва хурмо тарқатишни ташкил қилди. Ушбу ташаббус жамоат жойларида ўзаро ғамхўрлик ва бирдамлик муҳитини яратишга хизмат қилди.
«OSON учун ижтимоий масъулият нафақат корпоратив маданиятимизнинг бир қисми, балки узоқ муддатли стратегиямиздир. Бизнес сифатида имкониятларимиз волонертерлар жамоасининг профессионал тажрибаси билан тўлдирилиши биз учун муҳим. Меморандумнинг имзоланиши ижтимоий лойиҳаларни янада шаффоф, кенг кўламли ва энг асосийси, жамият учун самарали қилиш имконини беради», — деди OSON асосчиси Фарҳод Маҳмудов.
Мазкур ҳамкорлик ва Рамазон ойидаги лойиҳаларнинг муваффақиятли бошланиши OSON компаниясининг ижтимоий масъулиятни кучайтириш борасидаги изчил ҳаракатларини ифодалайди. Томонлар Ўзбекистонда волонтерлар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун янги рақамли форматларни жорий этишни ва қўшма амалиётларни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Ҳамкорлик асосида
