Асакабанкда аёллар лидерлиги ва профессионал ривожланишига бағишланган учрашув ўтказилди

17.03.2026 16:03

63

Асакабанкда ташкил этилган "Аёллар клуби"нинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда чиқиш қилганлар замонавий лидерлик ёндашувлари, аёлларнинг бизнесдаги роли ва профессионал ривожланиш масалаларига тўхталиб ўтдилар (фото+видеоҳисобот).

Фото: Асакабанк

“Асакабанк” АЖ Аёллар клубининг навбатдаги учрашуви аёлларнинг жамият ва бизнесдаги ўрнини мустаҳкамлаш, лидерлик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда гендер тенгликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Фото: Асакабанк

Тадбирда банк тизими вакиллари — Асакабанк Ходимларни бошқариш департаменти директори Малика Муталова ҳамда Марказий банк бошқарувчи директори Гўзал Рахимова иштирок этиб, ўз маърузаларида замонавий лидерлик ёндашувлари, аёлларнинг бизнесдаги роли ва профессионал ривожланиш масалаларига тўхталиб ўтдилар.

Фото: Асакабанк

Шунингдек, учрашув доирасида норасмий мулоқот ташкил этилди. Унда ишбилармон аёллар учун муҳим бўлган ташқи кўриниш, офис услуби ва шахсий бренд масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Асакабанк



Фото: Асакабанк

Тадбирда қайд этилишича, Асакабанк бундай учрашув ва ташаббусларни келгусида ҳам изчил давом эттириб боради.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#асакабанк#аёллар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган