13 февраль куни HR SQB жамоаси Янги Ўзбекистон Университетида ўтказилган вакансиялар ярмаркасида иштирок этди.
Тадбир давомида талабаларга банк фаолияти, очиқ вакант лавозимлар, стажировка имкониятлари ҳамда ишга жойлашиш жараёнлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, бугунги кунда банк соҳасида айниқса талаб юқори бўлган йўналишлар ҳақида суҳбатлашилди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Бўш иш ўринлари ярмаркаси банк ва ёшлар ўртасида мулоқот майдонига айланди. Бундай тадбирлар ёшларни қўллаб-қувватлашга, ишга жалб этишга хизмат қилади.
Ҳамкорлик асосида
