Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти банк ёшлари билан учрашув ўтказди

26.02.2026 13:12

43

Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви ҳамда банк тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. нда банк бош офиси ходимлари билан бирга ҳудудий тармоқлардан Zoom орқали уланган 200 нафарга яқин ёшлар қатнашди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви ҳамда банк тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда банк бош офиси ходимлари билан бирга ҳудудий тармоқлардан Zoom орқали уланган 200 нафарга яқин ёшлар қатнашди.

Учрашувда сўнгги йилларда ёшлар сиёсати мутлақо янги босқичга кўтарилгани, давлат раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган мулоқотлар бу борада самарали ва барқарор тизимни шакллантиргани алоҳида қайд этилди. Навбатдаги мулоқотда ҳам ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Жумладан, ёшлар тадбиркорлигини рағбатлантириш учун қўшимча 200 млн доллар ажратиш, кредит миқдорини 10 млрд сўмгача ошириш ҳамда инновацион стартапларга 100 минг долларгача инвестиция киритиш белгиланди. Шунингдек, имтиёзли кредитлар, гаровсиз молиявий кўмак, бизнес инкубаторлар ташкил этиш ва волонтёрлик ҳаракатини рағбатлантириш бўйича янги чора-тадбирлар назарда тутилди.

Мулоқотда мазкур вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда банк тизимида ёшлар билан ишлашни тизимли асосда йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди. Шу мақсадда Бошқарув Раисининг ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчиси тайинланди. У ёш ходимларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганиб, тегишли масалаларни раҳбариятга киритиб боради. Зарур ҳолларда улар Бошқарув йиғилишлари кун тартибида кўриб чиқилади.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Учрашув давомида ёшлар банк фаолиятини такомиллаштириш, рақамли хизматларни кенгайтириш ва малака ошириш дастурларини кучайтириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#ўзсаноатқурилишбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган