Ipoteka bank OTP Group 2025 йилги молиявий натижаларини эълон қилди

10.03.2026 12:55

137

Ipoteka bank OTP Group 2025 йилни юқори молиявий кўрсаткичлар билан якунлади. Банкнинг соф фойдаси 1,763 трлн сўмни ташкил этди. Ipoteka bank ўз капитали рентабеллиги (ROE) 22,4% га етди, активлар рентабеллиги (ROA) эса 3,5% ни кўрсатди.

Фото: Ipoteka Bank OTP Group

Ipoteka bank OTP Group 2025 йилни юқори молиявий кўрсаткичлар билан якунлади. Банк юқори даромадлилик, кредит портфели сифатининг барқарорлиги ҳамда мижозлар тажрибасининг сезиларли даражада яхшиланганини намойиш этди. Йил якуни бўйича банк асосий молиявий кўрсаткичларда барқарор ўсишни қайд этди, мижозлар қониқиш даражаси эса сезиларли даражада ошди.

2025 йил якунларига кўра, Ipoteka bank OTP Group’нинг соф фойдаси 1,763 трлн сўмни ташкил этди. Банкнинг ўз капитали рентабеллиги (ROE) 22,4% га етди, активлар рентабеллиги (ROA) эса 3,5% ни кўрсатди. Ушбу натижалар банк капиталидан самарали фойдаланилаётганини ва бизнес моделининг барқарорлигини тасдиқлайди.

Риск қиймати кўрсаткичи (Cost of Risk) 0,58% даражасида қайд этилди. Бу кредит портфели сифати юқори эканини ва рискларни бошқариш тизими самарали йўлга қўйилганини англатади.

Молиявий муваффақиятлар билан бир қаторда, банк хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам катта ютуқларга эришди. Йил давомида операцион жараёнлар, хизмат стандартлари ва мижозлар билан алоқаларни яхшилашга қаратилган бир қатор ташаббуслар амалга оширилди.

Натижада мижозлар содиқлиги индекси (NPS) 28% дан 66,8% гача ўсди, бу эса банкни бошқаларга тавсия қиладиган мижозлар сони сезиларли ошганини кўрсатади. Шунингдек, Mystery Shopping натижалари ҳам 80% дан 85% гача яхшиланиб, барча хизмат кўрсатиш каналларида хизмат сифати анча яхшиланганини намойиш этди.

Бу кўрсаткичлар динамикаси хизмат кўрсатиш стандартлари ва мижозларга доир жараёнларда амалга оширилган ўзгаришлар ижобий натижа берганини ва бу ўзгаришлар мижозлар томонидан ҳам эътироф этилаётганини тасдиқлайди.

Ipoteka bank халқаро банк гуруҳи — Марказий ва Шарқий Европанинг энг йирик молиявий гуруҳларидан бири бўлган OTP Group таркибига киради.

2025 йилда OTP Group ҳам юқори молиявий натижаларга эришди: соф фойда 1 146 млрд венгр форинти (2,88 млрд евро)ни ташкил этди, капитал рентабеллиги (ROE) эса 21,6% даражасига етди. Ушбу ўсиш кредитлаш фаолиятининг кенгайиши ва транзаксион операциялар ҳажмининг ошиши ҳисобига таъминланди — умумий даромад йил давомида 11%, операцион фойда эса 10% га ўсди.

Фаол кредитлар портфели 15% га кенгайди, депозитлар ҳажми 11% га ошди. Шу билан бирга активлар сифати барқарорлигича қолди (Stage 3 улуши — 3,5%). Гуруҳ кучли капитал етарлилигини сақлаб қолмоқда (CET1 — 18,1%) ҳамда асосий бозорларида стратегик харидлар имкониятларини баҳолаган ҳолда фойдали органик ўсишга эътибор қаратишда давом этмоқда.

Facebook - ipotekabankofficial 

Instagram - ipotekabank.uz

LinkedIn - ipotekabankofficial

Telegram - ipotekabankofficial

YouTube - ipotekabankofficial

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Ipotekabank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган