Мазкур тадбир давлат раҳбарининг жорий йил 24 февраль куни ёшларни қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш масалаларига бағишлаб ўтказган мулоқотида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилди.
Учрашув давомида банк раҳбарияти томонидан иштирокчиларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларни эгаллаш ҳамда ишга жойлашиш бўйича яратилган имкониятлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Хусусан, янги касб эгаллаш истагида бўлган ёшларни тўғридан-тўғри банк кўмагида ўқитиш ва малакасини ошириш тизими мавжудлиги қайд этилди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Тадбир доирасида ҳар бир ишсиз ёш билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Унинг натижаларига кўра қуйидаги амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди:
- Муайян мутахассисликка эга бўлмаган ёшларни ҳудудлардаги мономарказларда касб-ҳунарга ўқитиш;
- Касбий малакаси ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, ишсиз ёшларни муносиб бўш иш ўринларига жойлаштириш.
Қайд этилишича, банк томонидан ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган бу каби амалий ишлар тизимли равишда давом эттирилади.
