Uzum Bank Ўзбекистон бўйлаб ўз банкоматлар тармоғини кенгайтиришда давом этмоқда. Бугунги кунда мамлакат бўйлаб фойдаланувчилар учун 500 дан ортиқ банкоматлар мавжуд. Улар супермаркетлар, савдо ва бизнес марказлари, дорихоналар ҳамда бошқа қулай жойларда жойлашган.
Шунингдек, банкоматлар Uzum Market'нинг кўплаб буюртма бериш нуқталарида мавжуд бўлиб, бу фойдаланувчиларга бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифаларни ҳал қилиш имконини беради: банк картасини олиш, буюртмани олиш ва уни чегирма билан карта орқали тўлаш, балансни тўлдириш ёки нақд пул ечиб олиш. Бу молиявий хизматларни ҳатто кичик аҳоли пунктлари ва мамлакатнинг чекка ҳудудлари аҳолиси учун ҳам янада арзон ва қулай қилади. Қулай ва тушунарли инфратузилма фойдаланувчиларнинг финтех хизматларига бўлган ишончини оширади ва нақд пулли тўловлардан рақамли тўловларга ўтишга ёрдам беради - ҳам хусусий мижозлар, ҳам бизнес учун.
Биз учун бутун мамлакат бўйлаб мижозлар уй ва офис яқинида, университет ёки бозорга кетаётганда банк хизматларидан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши муҳим, — дейди Uzum Bank Бошқаруви раиси Светлана Хе. — Биз инфратузилмани шундай ривожлантирмоқдамизки, кундалик молиявий операциялар минимал вақт ва саъй-ҳаракат талаб қилсин. Жумладан,Uzum Market банк картасини энг яқин буюртма топшириш пунктига етказиб бериш хизмати мижозларга банкнинг иш жадвалига боғлиқ бўлмаган ҳолда иш кунлари ҳам, дам олиш кунлари ҳам ўз карталарини олиш имконини беради.
Uzum Bank банкоматлари асосий операцияларни қўллаб-қувватлайди: нақд пул ечиб олиш ва киритиш, PIN-кодни ўзгартириш ва балансни текшириш. Энг яқин банкоматни Uzum Bank мобил иловасидаги "Банкоматлар" бўлими орқали, шунингдек геосервисларда "Uzum Bank банкомати" сўрови орқали топиш мумкин.
Йил охиригача Uzum Bank Ўзбекистоннинг миллионлаб аҳолиси учун рақамли молия воситаларини арзон ва қулай қиладиган инфратузилмага сармоя киритишни давом эттирган ҳолда, бутун республика бўйлаб тармоғини бир неча минг банкоматгача кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Ҳамкорлик асосида
