Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида банк ходимлари банкоматларга ажратилган пулларни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда, ҳудудий тижорат банки банк хизматлари маркази собиқ шўъба мудири Т.С. ўзига бириктирилган банкоматларга ажратилган 262,5 млн сўмни ўзлаштириб олгани аниқланган. Шунингдек БХМ назоратчи кассири С.Н. 132,8 млн сўмни ўзлаштириш орқали талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
