Нуфузли банкнинг мансабдор ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

25.02.2026 03:39

879

Етакчи тижорат банкларидан бирининг Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тошкент вилоятидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхонада аниқланган қарийб 73 млрд сўмлик солиқ тўловларини тизимда ишловчи танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 110 минг АҚШ доллари талаб қилган. Банк ходими пулларнинг 30 минг долларини олаётган пайтда қўлга олинган.

Фото: ХAVFSIZLIK / Telegram

Мамлакатимиздаги етакчи тижорат банкларидан бирининг Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖда вилоят Солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган аудит солиқ текшируви натижасида аниқланган 72 млрд 956 млн сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни мазкур тизимда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 110 минг АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда "ХAVFSIZLIK" телеграм канали хабар берди.

Видео: ХAVFSIZLIK / Telegram

Хабарда айтилишича, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда банк мансабдори келишилган пул маблағи ҳисобидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ("Фирибгарлик" - кўп миқдорда) ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди ("Пора бериш" - жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:

#пора#дхх#жиноят

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган