Аввал хабар берганимиздек, 26 ноябрь куни "Трастбанк" ХАТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда кун тартибига киритилган қатор масалалар, жумладан ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойдани тақсимлаш, умумий захира фондини шакллантириш каби масалалар кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, “Стандарт” деб таснифланган активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш, Банк кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисидаги масалалар диққат марказида бўлди.
"Трастбанк" ХАТБ Кузатув кенгаши таркибидан Абдукомилов Шухрат Турсунович ҳамда Султонхўжаев Анвар Абдумубдиевич чиқарилди. Уларнинг ўрнига Салимов Умиджан Закирджанович ҳамда Хасанов Муроджон Хуснитдин ўғли сайланди.
Ҳозирги кунда Умиджан Салимов Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари бўлиб ишлаган ва ҳозирда «АLUTEX» МЧЖ директори лавозимида ишламоқда. Муроджон Хасанов «Inco Invest» МЧЖ раҳбари сифатида фаолият юритмоқда.
Шунингдек, ушбу акциядорларнинг умумий йиғилишида банкнинг оддий акцияларига эгалик қилувчи акциядорларига дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бунда битта акциянинг сўмдаги қиймати 250,0 сўм этиб, битта акциянинг фоиздаги номинал қиймати 25,0 сўм қилиб олинган.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк 100 миллион AҚШ долларлик халқаро облигацияларни жойлаштирди
Трастбанк Mastercard’нинг Ўзбекистондаги муваффақиятли маркетинг кампанияси сифатида эътироф этилди
Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси Нурафшон шаҳрига кўчирилади