Учта микромолия ташкилоти Марказий банк реестрига киритилди

24.02.2026 12:05

348

Марказий банк учта микромолия ташкилоти — OLMOS FINANCE, OSON MOLIYA ва PRIME SARMOYA МЧЖларни рўйхатга олди. Улардан биринчисининг таъсисчилари банк тизимининг собиқ топ-менежерлари Шерзод Каримбаев ҳамда Зохид Алимовлар ҳисобланади.

Фото: freepik.com

Марказий банк Тошкентда рўйхатдан ўтган 3 та компанияни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритди. Улар “OLMOS FINANCE”, “OSON MOLIYA” ҳамда “PRIME SARMOYA” МЧЖлардир.

“OLMOS FINANCE” МЧЖ

OLMOS FINANCE 2025 йил 13 ноябрда ташкил этилган. Юридик манзили Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Олмачи МФЙ, Паркент кўчаси 203-уй.

Жамият директори Хўжамуродов Шермуҳаммад Эгамбердиевич, Ўзбекистондаги биринчи микромолия банки — Таянч микромолия банкининг олдинги раҳбари.

OLMOS FINANCE микромолия ташкилотига ANORBANK (бошқарув раиси ўринбосари) ҳамда Hayotbank (бошқарув раиси, Кузатув кенгаши аъзоси) топ менежментида ишлаган тажрибали банкир Зохид Алимов ҳамда Капиталбанкда бошқарув раиси, ANORBANK Кузатув кенгаши раиси лавозимларида ишлаган Шерзод Каримбаев тенг улушда эгалик қилади.

Шерзод Каримбоев ва Зохид Алимов / Фото: Anorbank ва Hayotbank

“OSON MOLIYA” МЧЖ

OSON MOLIYA 2025 йил 12 декабрда ташкил этилган. Юридик манзили Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ҳамид Сулаймон МФЙ Муқанна 1-берк кўчаси 24-уй.

Устав капитали 2,1 млрд сўм. Директори Рустамов Алишер Насрединович.

Таъсисчилари 3 нафар жисмоний шахс — Якубова Гулноза Рустамовна (50%), Алимходжаева Джория Латифовна (25%), Уржунсева Галина Константиновна (25%).

“PRIME SARMOYA” МЧЖ

PRIME SARMOYA 2025 йил 22 июлда ташкил этилган. Юридик манзили Тошкент шаҳар Сергели тумани Хонобод МФЙ Беруний 1-тор кўчаси 11-уй.

Устав капитали 2,1 млрд сўм. Директори Имомов Исомиддин Панжиевич. "MINDSETTERS" МЧЖ корхонанинг ягона таъсисчиси ҳисобланади.


Теглар:

#микромолия

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган