Марказий банк томонидан 2026 йил 1 февраль ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда январь ойи давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумотлар эълон қилинди.
Унга кўра, муомаладаги банк карталари сони 1 ой ичида 964 минг 905 тага ошиб, 69 млн 232 минг 341 тага етган.
Муомаладаги банк карталари бўйича энг кўп ўсиш Uzum bank (+523 минг 996 дона), Open Bank (+170 минг375 дона), Халқ банки (+138 минг 475 дона) ларда кузатилган.
Шунингдек, 4 та банкда муомаладаги банк карталари сони ўтган ойга нисбатан камайган: Yangi Bank (банк томонидан берилган 255 минг 459 дона пластик карталарнинг барчаси қайтариб олинган), Hayot Bank (-188 минг 598 дона), Асакабанк (-145 минг 783 дона), Ўзмиллийбанк (-10 минг 475 дона).
Муомаладаги банк карталари сони бўйича 5 млн+ банклар: Халқ банки (10,9 млн дона), Агробанк (6,61 млн дона), Ипотека-банк (5,4 млн дона), Uzum bank (5,6 млн дона); 2 млн+ банклар: Ўзмиллийбанк (4,27 млн дона), TBC Bank (4,34 млн дона), Hamkorbank (3,94 млн дона), Ипак Йўли банки (3,64 млн дона), Anorbank (3,56 млн дона), Ўзсаноатқурилишбанк (2,91 млн дона), Алоқабанк (2,78 млн дона).
Манба: Марказий банк
Ўрнатилган тўлов терминаллари
Ўзбекистонда мавжуд тўлов терминаллари сони ой давомида 2 527 тага кўпайиб, 433 минг 289 тага етди.
Тўлов терминаллари сонидаги ўсиш Hamkorbank (+1 149 та), Трастбанк (+ 458 та), Ипак Йўли банки (+416 та) ларда кузатилган.
12 та банкда эса тўлов терминаллари сони камайган. Энг кўп пасайиш Open Bank (-476 та), Ўзсаноатқурилишбанк (-285 та), Туронбанк (-156 та) ларда кузатилган.
Ўрнатилган банкоматлар ва инфокиосклар
Банкоматлар ва инфокиоскларнинг умумий сони 40 минг 90 тадан бир ой ичида 42 минг 362 тагача ошди. Банкомат ва инфокиосклар сони бўйича тўлов ташкилотлари яққол устунликни сақлаб қолмоқда — 24 331. Январда тўлов ташкилотлари томонидан 1,7 мингта қурилма ўрнатилган.
Банклар кесимида 1 февраль ҳолатига Халқ банки 3 132 та (-2), Агробанк 1 908 та (-58), Капиталбанк 1 478 та (0) банкомат ва инфокиоскларга эгалик қилмоқда.
Тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар
Йил бошида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар 41,9 трлн сўмни ташкил қилди. Бунда энг кўп тушум Алоқабанк терминаллари орқали қабул қилинган (5,3 трлн сўм). Шунингдек, TBC Bank терминаллари орқали (3,4 трлн сўм), Ўзмиллийбанк (3,1 трлн сўм), Octobank (2,8 трлн сўм) терминаллари орқали нисбатан катта миқдорда тушум қилинган.
