Тошкент шаҳрида ХУЖМШларнинг қарийб 50 млрд. сўм муаммоли кредитлари мавжуд

30.11.2021 07:06

843

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Фото: АОКА медиа омбориБу ҳақида, АОКАда кўп квартирали...

\n

\"photo_2021-11-30_10-37-44\"

\n\n

Фото: АОКА медиа омбори

\n\n

Бу ҳақида, АОКАда кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мирҳаким Қўзиев маълум қилди.

\n\n

Матбуот анжуманида айтилишича, Тошкент шаҳридаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан 2012 йилдан буён олинган кредитлар миқдори — 872 млрд 736 млн сўмни ташкил қилади. Ҳозирги кунда ХУЖМШлар томонидан расмийлаштирилган кредитлар ;қолдиғи 503 млрд сўм бўлиб, ўтган йиллар давомида 368 млрд сўм кредит қарздорлиги сўндирилган.

\n\n

М.Қўзиевнинг маълум қилишича, ширкатларнинг муаммоли кредитлари 49 млрд 907 млн сўмни ташкил қилади (жами қолдиққа нисбатан 9,9 фоиз - таҳр.). ;

\n\n

\"1536-1024\"

\n\n

Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мирҳаким Қўзиев
\nФото: АОКА медиа омбори

\n\n

Шунингдек, матбуот анжуманида аҳолининг 97 млрд. сўм дебитор қарздорлиги мавжудлиги, шунингдек, муаммоли кредитларни сўндириш борасида Марказий банк билан туманлар кесимида ишлар олиб борилаётганлиги айтилган.

\n\n

Аввалроқ, 2021 йил ноябрь ойи ҳолатига банкларда муаммоли кредитлар қолдиғи 18 трлн. сўмни ташкил қилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

\n\n

\n\n

\n\n

Видео: Расмий хабарлар/АОКА

\n
\n\n
\n\n

Теглар:

#тошкент#кредитлар#муаммоли#шаҳар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган