2026 йил 14 февраль куни Phoenix Ўзбекистонда банк сектори учун "Ўзбекистонда операцион рискларни бошқаришни такомиллаштириш" мавзусида семинар ўтказди. Семинар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
.jpg)
Фото:Phoenix
Тадбирдан кўзланган мақсад — мамлакатда операцион рискларни бошқариш амалиётини ривожлантиришни муҳокама қилиш ҳамда регулятор, банклар ва IT-вендор ўртасида тажриба алмашишдан иборат бўлди. Мунозаралар давомида иштирокчилар бир қатор асосий масалаларни кўриб чиқди, жумладан: Базель III халқаро тамойилларини жорий этиш, операцион рискларни бошқариш бўйича амалдаги ва кутилаётган регулятор талаблари, операцион ишончлилик ва барқарорлик мавзулари, шунингдек, учинчи томонлар ва аутсорсинг рискларини назорат қилиш.
.jpg)
Фото:Phoenix
Ўзбекистон Марказий банки департаменти бошлиғи Нигора Бегматова тижорат банкларида операцион рискларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, Регуляторнинг диққат маркази ва назоратнинг асосий мақсадлари ҳақида гапириб берди, бундан ташқари, операцион рискларни баҳолаш ва ўлчаш муҳимлигини қайд этди.

Фото:Phoenix
"Семинар давомида биз операцион рискларнинг регулятор миқдорини ҳисоблаш учун янгиланган стандартлаштирилган ёндашувни, шунингдек, унинг амалий қўлланилишини батафсил таҳлил қилдик. Бундан ташқари, бугунги кунда банкларнинг етилган риск-менежменти тизимининг муҳим қисмига айланиб бораётган операцион ишончлилик ва аутсорсинг рискларини бошқариш бўйича асосий тавсиялар кўриб чиқилди", — деди Phoenix компаниясининг Банк маҳсулотларини методологик қўллаб-қувватлаш дирекцияси, рискларни бошқариш бўйича бош маслаҳатчиси.

Фото:Phoenix
Дастурнинг алоҳида қисми "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ негизида операцион рискларни бошқариш жараёнларини автоматлаштиришнинг амалий тажрибасига бағишланди. Бунда асосий эътибор операцион риск ҳодисаларининг ягона базасини автоматлаштирилган тарзда юритиш ва Марказий банк талабларини ҳисобга олган ҳолда методологик базани расмийлаштиришга қаратилди.
"Банк учун операцион рискларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш риск-менежментини изчил ривожлантиришнинг муҳим босқичидир. Ҳозирда биз жараёнларни созлаш, ходимларни ўқитиш ҳамда операцион риск ҳодисаларини рўйхатга олиш ва таҳлил қилиш бўйича ягона ёндашувни шакллантиришга эътибор қаратганмиз. Биз ушбу тизимни амалиёт ва маълумотлар тўпланиши билан бу йўналишнинг шаффофлиги ва бошқарилувчанлигини оширишга хизмат қилувчи восита сифатида кўрмоқдамиз". - деб таъкидлади "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ рисклар бўйича бош директори Дурбек Ҳакимов.
Phoenix компанияси
Телефон: +998 91-806-09-82
Почта: info@thephoenixsoft.com
Сайт: https://thephoenixsoft.com/phoenix-operrisk
Ҳамкорлик асосида
