Андижонда Марказий банк раиси иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди

18.02.2026 16:11

740

Андижон вилоятида Марказий банк раиси Тимур Ишметов, тижорат банклари бошқарув раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни тезкор ва самарали ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Фото: Асакабанк

Андижон вилоятида Ўзбекистон Марказий банки раиси, тижорат банклари бошқарув раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Фото: Асакабанк

Мулоқот давомида ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни тезкор ва самарали ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Фото: Асакабанк

Шунингдек, кредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш, банк хизматлари ва молиявий инструментлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Фото: Асакабанк

Масъул раҳбарларга мурожаатлар билан ишлашда манзилли ёндашувни кучайтириш ҳамда амалий натижадорликни таъминлаш вазифаси юклатилди.

Теглар:

#Марказий_банк#мулоқот

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган