2026 йил 11 февралдаги "Payme" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида 2024 йилги соф фойданинг 240 млрд сўмини тақсимлаш ва бир дона оддий акция учун 12 000 сўм ёки 1200% миқдорида дивиденд тўлаш бўйича қарор қабул қилинди. Яна 1,34 млрд сўм эса тақсимланмаган фойда сифатида қолдирилди.
2024 молия йилида "Payme" АЖ 274,34 млрд сўм соф фойда олган эди.
2025 йил 24 октябрда компания акциядори 30 млрд сўмлик соф фойдани дивидендга йўналтириб, ҳар бир оддий акция учун 1 500 сўм (ёки 150%) миқдорида дивиденд тўлашга қарор қилди.
Бундан олдин, 2025 йил 26 июнда 2024 йилги соф фойдадан 300 млн сўмини захира фонди шакллантиришга йўналтирган, қолган 274,0 млрд сўмини тақсимланмаган фойда шаклида қолдирган эди.
Payme компаниясининг 2024 молия йили учун ҳисоботлари "RSM Uzbekistan" МЧЖ томонидан аудиторлик текширувидан ўтказилди. Аудитор ҳисоботи ижобий бўлди ва 2025 йил 1 майида эълон қилинди.
2025 молия йили учун аудитор сифатида PricewaterhouseCoopers аудиторлик фирмаси танланди. Аудиторлик хизмати учун тўланадиган максимал нарх 1,35 млрд сўм (ҚҚСсиз) этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил май ойида Payme'нинг юридик эгаси ўзгарган эди. Компаниянинг эгалиги Буюк Британияда рўйхатдан ўтган TBC Bank Group PLC 2019 йил декабрида очилган ва TBC'нинг Ўзбекистондаги бизнесларини бирлаштирган "TBC Digital" АЖга ўтказилганди.
