Ipoteka Bank OTP Group SuperChevy автокредит маҳсулотини ишга туширди

16.02.2026 11:14

677

Ipoteka Bank OTP Group расмий даромадни тасдиқлаш талаб этилмайдиган SuperChevy номли янги автокредит маҳсулотини тақдим этди. SuperChevy дастури мижозларга 0 фоиз ставкадан бошлаб Chevrolet моделларини сотиб олиш имкониятини беради (реклама).

Фото: Ipoteka Bank OTP Group

Ipoteka Bank OTP Group автомобиль харидини кенг мижозлар доираси учун максимал даражада қулай қилиш мақсадида SuperChevy номли янги автокредит маҳсулотини тақдим этди. Дастур ишончли автомобилни тушунарли ва мослашувчан шартлар асосида, мураккаб бюрократик жараёнларсиз харид қилишни истаганлар учун ишлаб чиқилган.

SuperChevy дастури доирасида мижозлар қуйидаги машҳур Chevrolet моделлари учун автокредит олишлари мумкин:

  • Chevrolet Damas ва Labo (SC-3) — 0% дан бошлаб ставка билан, бизнес ва кундалик эҳтиёжлар учун амалий ечимлар;
  • Chevrolet Tracker (СC-5) — 0% дан бошлаб ставка билан, шаҳар ва саёҳатлар учун замонавий кроссовер;
  • Chevrolet Onix (СC-4) — 0% дан бошлаб ставка билан, шахсий фойдаланиш учун замонавий ва тежамкор автомобиль.

Расмий даромадни тасдиқламасдан расмийлаштириш имконияти

SuperChevy дастурининг асосий устунлиги — 30% дан бошлаб бошланғич бадал тўланганда расмий даромадни тасдиқламасдан автокредит расмийлаштириш имкониятидир. Ариза топшириш учун мулк мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномани ўз ичига олган минимал ҳужжатлар тўплами талаб этилади.

SuperChevy дастурининг асосий шартлари:

  • бошланғич бадал — 30% дан бошлаб;
  • расмий даромадни тасдиқламасдан расмийлаштириш имконияти;
  • минимал ҳужжатлар тўплами;
  • мослашувчан кредит шартлари ва рақобатбардош фоиз ставкалари.

Дастур тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, кичик бизнес эгалари ҳамда норасмий секторда даромад олувчи жисмоний шахслар учун мўлжалланган бўлиб, улар автомобилни тез ва қулай шартларда харид қилиш имкониятига эга бўладилар.

SuperChevy дастури ҳақида батафсил маълумотни Ipoteka Bank OTP Group филиалларида ва банкнинг расмий веб-сайтида олиш мумкин.

Facebook - ipotekabankofficial 

Instagram - ipotekabank.uz

LinkedIn - ipotekabankofficial

Telegram - ipotekabankofficial

YouTube - ipotekabankofficial

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Ipotekabank#автокредит

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган