100 минг сўмлик банкнотлар сони камайиб, 200 минг сўмликлар сони ошмоқда

16.02.2026 11:03

105

Марказий банк ҳисоботига кўра, 2025 йилда муомаладаги 200 минг сўмлик банкнотлар улуши 23,4 фоиздан 28,5 фоизгача ошган, 100 минг сўмлик банкнотлар улуши эса аксинча , 40,9 фоиздан 36,4 фоизгача камайган. Банкнотлар умумий сони 262 млн донага кўпайиб, қарийб 2 млрд 446 млн донага етган.

Фото: Bankers.uz

2025 йилда Марказий банк томонидан қўшимча нақд пулларнинг муомалага чиқарилиши натижасида банкнотлар умумий сони 262 млн донага кўпайиб, 2 445,7 млн донани ташкил қилмоқда.

Муомаладаги нақд пуллар таркибида уларнинг миқдори бўйича 200 000 сўмлик банкнотлар улуши 2025 йилда – 23,4 фоиздан 28,5 фоизга етган бўлса, 100 000 сўмлик банкнотлар улуши – 40,9 фоиздан 36,4 фоизга камайди (бу асосан эски намунадаги банкнотларни муомаладан чиқариш ҳисобига шаклланган).

Манба: Марказий банк

Муомаладаги банкнотлар бўйича белгиланган нисбатлар 2025 йил якунига келиб, кичик номиналдаги банкнот ва тангаларда 1,1 фоизни, ўрта номиналдаги банкнотлар 15,8 фоизни ҳамда йирик номиналдаги банкнотлар 83,1 фоизни ташкил этиб ўрнатилган коридор доирасида шаклланди.

5 000 сўмлик банкнотлар таркибида эски намунадаги банкнотлар миқдори 2024 йилдаги 25 фоиздан 2025 йилда 7 фоизга, 10 000 сўмлик банкнотларда – 24 фоиздан 5 фоизга, 50 000 сўмлик банкнотларда – 25 фоиздан 4 фоизга ва 100 000 сўмлик банкнотларда – 18 фоиздан 3 фоизга қисқарди. Бунга муомаладаги эски намунадаги банкнотларни босқичма-босқич қайтариб олиш ва уларни янгилари билан алмаштириш бўйича кўрилган чоралар сабаб бўлди.


Теглар:

#банкнот#нақд_пул

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган