Қорақалпоғистон Республикасида Марказий банк раиси Тимур Ишметов иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Фото: Марказий банк
Учрашув давомида ҳудуд тадбиркорларини қийнаётган банк-молия соҳаси билан боғлиқ долзарб масалалар, молиявий хизматлардан фойдаланишда учраётган айрим камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва ечимлар муҳокама қилинди.
Фото: Марказий банк
Очиқ мулоқот форматида ташкил этилган учрашув тадбиркорлар учун тўғридан-тўғри фикр алмашиш майдонига айланди. Унда амалдаги банк хизматлари, кредитлаш жараёнлари, ҳисоб-китоб ва тўлов тизимлари, шунингдек, молиявий инструментлардан фойдаланиш бўйича аниқ саволлар кўтарилди.

Фото: Марказий банк
Шунингдек, тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва масалалар тегишли тартибда ўрганилиб, уларнинг ижобий ечими бўйича алоҳида “йўл харитаси” ишлаб чиқилиши маълум қилинди.