Tenge Bank Вестминстер Университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

29.11.2021 11:28

982

25 ноябрь куни "Tenge Bank" АТБ ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети ўртасида меморандум имзоланди. Меморандум шерикчилик муносабатларини ўрнатиш ва узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни ўз ичига олади.

Фото: t.me/Tengebankuz

25 ноябрь куни "Tenge Bank" АТБ ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда банк расмий каналида хабар берилди.

Меморандум шерикчилик муносабатларини ўрнатиш ва узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни ўз ичига олади.

Эришилган келишувлар доирасида, томонлар қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш мақсадида таҳлилий, статистик ва бошқа ахборотлар алмашадилар, жумладан, методик ҳужжатларни тайёрлаш, таълим дастурларини шакллантириш, талабалар учун Бош офиснинг таркибий бўлинмалари ва банкнинг ҳудудий филиалларида иш билан таъминлаш мақсадида амалиётларни ташкил этиш, шулар жумласидандир.

Теглар:

#вестминстер#меморандум

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган