2025 йилда Octobank 255,9 миллиард сўмдан ортиқ рекорд даражадаги фойдага эришди, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази рейтингидаги кичик банклар ТОП 3-талиги қаторига кирди, шунингдек, янги рақамли ечимларни жорий этди. Octo-Mobile иловасида энди Alipay+ ва JETT платформаси орқали сармоя киритиш, метрода эса – MyID Palm кафт билан тўлаш имконияти мавжуд.
Молиявий кўрсаткичлар
- Соф фойда: 255,9 млрд сўм ($21,3 млн) - 2025 йил якунлари бўйича рекорд кўрсаткич.
- Активлар: 12,20 трлн сўм ($1 014,7 млн). Ўсиш $769,9 млн (2024 йилга нисбатан +314%)
- Мижозлар депозитлари: 10,84 трлн сўм ($901,5 млн). Ўсиш $755,0 миллион (2024 йилга нисбатан +51,5%)
2024 йилга нисбатан динамика: активлар рентабеллиги 2,1%, (бир йил аввал 4,8%) ни ташкил этди, хусусий капитал эса 25,1% гача (19,9%) ўсди. Банкнинг умумий капитали $84,9 миллионга етди, шу жумладан устав капитали $41,6 миллион ва капиталнинг бошқа таркибий қисмлари $43,3 миллионни ташкил этди, бу Octobankнинг барқарор ўсиши ва молиявий барқарорлигини тасдиқлайди.
Мижозлар ва корпоратив эквайринг
Мижозлар базаси ўсишда давом этмоқда ва 3,6 миллион кишидан ошди, бу Octobankни жисмоний шахсларни қамраб олиш бўйича мамлакатнинг етакчи кичик банкларидан бирига айлантиради. 15 000 дан ортиқ компаниялар Octobank эквайрингидан фойдаланмоқда, 100 млн сўмгача бўлган "PreApprove" микроқарзи эса мижозларга тез, қулай ва онлайн тарзда молиялаштириш имкониятини тақдим этади.
Халқаро ҳамкорлик
Германияда бўлиб ўтган SIBOS 2025 кўргазмасида Octobank 20 мамлакатдан келган ҳамкорлар билан 40 дан ортиқ учрашувлар ўтказиб, экспонент сифатида ўз рақамли ечимларини тақдим этди. Шу билан бирга, 55 дан ортиқ мамлакатларда тармоғининг кенгайиши ва Santander, XJ Bank ва CZBANK каби янги вакиллик ҳисобларининг уланиши банкнинг мавқеини мустаҳкамлади ва трансчегаравий бизнес учун янги имкониятларни очди.
- Ташқи савдо операциялари бўйича мижозлар сони: 100+
- Йил бошидан операциялар ҳажми: $3,87 млрд
- Тўловлар сони: 2 000+
Рақамли ечим ва инновациялар
Банк замонавий рақамли экотизимни қуришда давом этмоқда. Хитойнинг Alipay+ хизмати билан интеграция туфайли мижозлар хориждаги харидларини ўзбек сўмида тўлашлари мумкин, Тошкент метросида инновацион MyID Palm кафт билан тўлов эса кундалик тўловларни бир зумда ва хавфсиз амалга оширади. Ушбу ечимлар рақамли молиявий хизматлар стандартларини шакллантиради ҳамда мижозлар ва бизнес учун янги имкониятлар очади.
Мукофотлар ва халқаро эътироф
2025 йилда Octobank бозорда рақамли етакчиликни тасдиқлади: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази рейтинги бўйича Ўзбекистоннинг кичик банклари ТОП-3 қаторига кирди, Moody’s ва S&P Global барқарор прогнозига эга бъолди, бренд қиймати эса $30 миллионга етди.
Банк TAF! ва Brand24 Awards International тадбирларида рақамли ечимлар учун "Ўзбекистон 2024 банк соҳасида жадал ривожланиш учун" мукофотига сазовор бўлди, E-commerce Central Asia Expo 2024 кўргазмасида "Рақамли тўловлар етакчиси" деб тан олинди, TAF!25 бош ҳомийси бўлди ва Visa версияси бўйича икки марта "Энг яхши банк-эквайер" деб топилди.
Корпоратив маданият ва ижтимоий масъулият
Технологик етакчиликни ижтимоий миссия билан бирлаштирган ҳолда, Octobank "Маҳалла банкири" лойиҳаларини амалга оширмоқда, мактаб ўқувчиларини молиявий саводхонликка ўргатмоқда, OCTO-AI-TV сунъий интеллект видеоканалини ишга туширди ва биринчи йирик корпоратив футбол турнирини ўтказди. Республика болалар гематология ва онкология марказига болаларга қувонч ва илиқлик бахш этган Янги йил ташрифи алоҳида ибратли воқеа бўлди.
“2025 йил Octobank учун барқарор ўсиш ва рақамли трансформация йили бўлди. Биз илғор ечимларни жорий этдик, халқаро иштирокимизни кенгайтирдик, мижозларнинг ҳақиқий эҳтиёжларига йўналтирилган ҳолда хизматларни ривожлантирдик. 2026 йилда ҳам Ўзбекистон ва хориждаги бизнес ва мижозлар учун рақамли экотизимни ривожлантиришни давом эттирамиз ”, – деди Octobank бошқаруви раиси Искандар Турсунов.
Ҳамкорлик асосида
