"BRB sug‘urta" рақамли платформаси тақдимоти ўтказилди

06.02.2026 12:09

171

Бизнесни ривожлантириш банки мижозларнинг хизматларни онлайн тарзда, ортиқча қоғозбозликсиз ва қисқа вақт ичида олишга бўлган эҳтиёж ва талабларини инобатга олган ҳолда "BRB sug‘urta" рақамли платформасини ишга туширди. Платформа суғурта полисларини автоматлашган тарзда расмийлаштириш, жумладан E-polis олиш имкониятини беради.

Фото:Бизнесни ривожлантириш банки

Тошкентдаги "Hyat Regency" меҳмонхонасида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан "BRB sug‘urta" рақамли платформасини ишга тушириш муносабати билан тақдимот тадбири ташкил этилди.

Фото:Бизнесни ривожлантириш банки

Тадбирда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви аъзолари ва масъул ходимлар, юртимиздаги етакчи суғурта компаниялари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирнинг кириш қисмида таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 март куни қабул қилинган "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси доирасида "BRB sug‘urta" рақамли платформаси ишлаб чиқилган.

Фото:Бизнесни ривожлантириш банки

Тадбирда ушбу платформа банк ва суғурта соҳалари ўртасидаги ҳамкорликни рақамли асосга ўтказиш, инсон омили иштирокисиз амалга ошириш, суғурта хизматларини автоматлаштириш ва мижозларга тезкор ҳамда шаффоф хизмат кўрсатишни таъминлашга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Фото:Бизнесни ривожлантириш банки

"BRB sug‘urta" рақамли платформаси мижозларнинг хизматларни онлайн тарзда, ортиқча қоғозбозликсиз ва қисқа вақт ичида олишга бўлган эҳтиёж ва талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, у суғурта полисларини автоматлашган тарзда расмийлаштириш, жумладан E-polis олиш имкониятини яратади.

Иштирокчиларга платформанинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Жумладан, рақамли платформа доирасида банк кредитлари бўйича суғурта хизматларининг асосий турлари жорий этилганига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, кредит қайтмаслик хавфи, кўчмас мулк ва ускуналар, транспорт ва махсус техника, шунингдек, автокредитлар он-лайн суғурталанади. Суғурта мукофотларини тўлаш эса касса орқали, ҳисобварақдан ўтказиш ёки QR-код ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

Фото:Бизнесни ривожлантириш банки

"BRB sug‘urta" рақамли платформаси ишга туширилганидан буён қисқа муддат ичида амалий натижаларга эришилди. Хусусан, 2024 йил давомида минглаб кредитлар суғурталаниб, юзлаб миллиард сўмлик кредит портфели қамраб олинди. 2026 йилга мўлжалланган режаларга кўра, 15,1 трлн сўмлик кредитлар ажратиш кўзда тутилган бўлиб, ушбу кредитларда суғурта билан боғлиқ амалиётларни амалга оширишда мазкур платформа банк ва суғурта соҳалари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки#суғурта#BRB sug‘urta

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган