Тадбирда таъкидланишича, 2025 йил “Агробанк” АТБ учун барқарор ўсиш, тизимли трансформация ва рақамли молиявий хизматларни жадал ривожлантириш даври бўлди.
Йил якунларига кўра банк активлари 103,6 трлн сўмга етди ва банк тизимида 2-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 24,2 трлн сўмга ёки 130 фоизга ўсганини англатади.

Фото: Агробанк
Кредит қўйилмалар ҳажми 81,1 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 21,6 трлн сўмга ёки 136 фоизга ошди. 2025 йилда жами 42,2 трлн сўм кредит ажратилди. Шундан 23,1 трлн сўми микро, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларига йўналтирилди.
Мижозлар сони 7,4 млн нафарга етди ва бир йилда мижозлар сони 1,5 миллион нафардан ошди.

Фото: Агробанк
Депозитлар ҳажми 32,5 трлн сўмни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 13,3 трлн сўмга ўсди. Аҳоли омонатлари 15,9 трлн сўмга етди, бу банкка бўлган ишонч даражасининг ошганини кўрсатади.
Агробанк 2025 йилда аҳоли омонатлари ўсиши бўйича банк тизимида энг етакчи ўринни эгаллади.
Мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида кредит ажратиш жараёнлари тубдан қайта кўриб чиқилди. Натижада чакана кредитлар бўйича қарор қабул қилиш муддати 3 кундан 15 дақиқагача, ипотека кредитлари бўйича эса 1 ҳафтадан 1 кунгача қисқартирилди.

Фото: Агробанк
2025 йилда жисмоний шахсларга 2,5 млнта банк карталари эмиссия қилиниб, 12,7 трлн сўм чакана кредит ажратилди, шундан 2,8 трлн сўми ипотека кредитларига тўғри келади. Чакана кредит портфели 11,1 трлн сўмга етди.
Агробанк 2025 йилда жисмоний шахсларга чакана кредитлар ажратиш бўйича ҳам энг етакчи ўринни эгаллади.
Тадбирда маълум қилинганидек, қишлоқ хўжалиги соҳасини молиялаштириш банк фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир. 2025 йилда Ўзбекистонда етиштирилган пахта хом-ашёсининг 80 фоизи, бошоқли дон ҳосилининг 95 фоизи Агробанк томонидан молиялаштирилди. Пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш учун жами 15 трлн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Фото: Агробанк
Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш ўта муҳим стратегик аҳамият касб этмоқда. 2025 йилда сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун 2,4 трлн сўм йўналтирилди. Фермер хўжаликларининг ички суғориш насос агрегатларини қуёш панеллари билан таъминлаш учун қарийб 1 трлн сўм молиялаштириш амалга оширилди.
Хитой давлатидан 1 400 тонна юқори сифатли пахта уруғи олиб келиниб, фермерларга етказиб берилди. Натижада ҳосилдорлик 40–50 центнерга етди.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида банкка бириктирилган 1 759 та маҳаллада 5,3 трлн сўм кредит ажратилиб, 501 минг нафардан ортиқ аҳолининг бандлиги таъминланди.

Фото: Агробанк
Банкнинг 170 та филиали, 38 та банк хизматлари маркази ва 154 та смарт офисларида аҳоли учун қулай молиявий хизматлар кўрсатилмоқда.
Бошқарув тизимини замонавийлаштириш мақсадида трансформация жараёнлари давом эттирилиб, 2025–2029 йилларга мўлжалланган стратегия ишлаб чиқилди. “Мижозга йўналтирилган банк” концепцияси асосида “Кайзен” ёндашуви жорий этилди.
Ижтимоий лойиҳалар доирасида “Agrobooks” ташаббуси асосида сувдан оқилона фойдаланишга бағишланган 30 та методик қўлланмадан иборат “Сув китоби” тўплами ишлаб чиқилди. У 5 минг нусхада нашр этилиб, фермерларга бепул тарқатилди.

Фото: Агробанк
ПҚ–57-сонли қарор ижроси доирасида “Узун Агро Стар” ва “Бахмал Агро Стар” МЧЖлар ташкил этилди. Интенсив боғлар учун кўчатлар Agro In-vitro лабораториясида етиштирилиб, ҳудудларга босқичма-босқич етказиб берилмоқда.
Ҳозирда банкнинг “ягона хизмат кўрсатиш тизими” орқали мижоз ҳақидаги 30 га яқин маълумотни инсон омилисиз автомат равишда Электрон ҳукумат тизимларидан олиниши йўлга қўйилди.
Кредитлаш жараёнини тезкор амалга ошириш мақсадида автоматлаштирилган кредит конвейерни жорий этилди.

Фото: Агробанк
Бунда, жисмоний шахслар учун аризадан то кредит ажратишгача бўлган вақт 10 - 12 дақиқагача қисқaрди, барча кредит ҳужжатлари электрон асосда имзолаш–тасдиқлаш–скоринг яъни қарор қабул қилиш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилди.
Банкнинг юридик мижозларига оммавий банк хизматларини масофадан кўрсатиш мақсадида янги “Agrozamin biznes” иловаси ва веб-платформаси ишлаб чиқилди ва босқичма-босқич жорий этиш ишлари бошланди.
2025 йилдан банкда Agile трансформация жараёнлари бошланди. Бунда асосий мақсад мижозлар талабларини доимий ўрганиш ва банк маҳсулотларини доимий такомиллаштириб боришдир.

Фото: Агробанк
Яна бир устувор йўналишлардан бири – 2025 йилда банкда “Сунъий интеллект лойиҳа офиси” ташкил этилди. Лойиҳа офисининг асосий мақсади банк фаолиятида ва қишлоқ хўжалигида замонавий сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш.
2026 йилда иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 56,2 трлн сўм кредит ажратиш режалаштирилган. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб 14 трлн сўмга кўпдир. Шундан 23 трлн сўм микро, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларига йўналтирилади.
Хорижий банклар ва молия институтларидан 600 млн АҚШ доллари маблағ жалб қилиш, ҳудудий дастурлар доирасида 579 та лойиҳа учун 116,3 млн доллар кредит ажратиш белгиланган.

Фото: Агробанк
“Маҳаллабай” тизим доирасида 1 759 та маҳаллада 2,8 трлн сўм кредит ажратилиб, 210 минг нафардан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланади. Шунингдек, олий таълим муассасаларини тамомлаган 3,6 минг нафар битирувчилар иш билан таъминланади.
Қишлоқ хўжалигида Узун туманида 50 гектар майдонда хурмо ва анжир, Бахмал туманида 123 гектар майдонда олма ва нок етиштиришдан тортиб экспортгача бўлган барча босқичларни қамраб олган замонавий агрокомплекслар ташкил этилади.
2026 йилда жисмоний шахсларга 750 мингта банк картаси эмиссия қилиниб, 14 трлн сўм чакана кредит ажратилади, шундан 4,2 трлн сўми ипотека кредитларига тўғри келади.
Сув тежовчи технологиялар ва ички суғориш насос агрегатларига қуёш панелларини жорий этиш учун 2,6 трлн сўм кредит йўналтирилади. Шунингдек, “Сувчилар мактаби” доирасида 141 та туманда 3,5 минг гектар майдонда замонавий сув тежовчи технологиялар қўлланиладиган “Тажриба майдонлари” ташкил этилади. Шу билан бирга 10 минг нафар фермер ва мутахассислар ўқитилиши ҳам режалаштирилган.
Шу пайтга қадар, фермер хўжаликларининг пахта ҳом ашёси ва бошоқли дон етиштиришида экин ҳолатини анъанавий тарзда мониторинг қилинаётган бўлса, босқичма босқич бу амалиётлар, космик суратлар ва дронлар ёрдамидаги масофавий мониторингга ўтказилади.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида рақамли маҳсулотларни кенгайтириш, шу жумладан сунъий интеллект ва big-data технологиялари асосида янги хизматларни ишлаб чиқиш 2026 йилдаги устувор вазифалардан бўлиб қолади.
Агробанк келгусида ҳам молиявий хизматлар сифатини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги ва ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятини изчил давом эттиради.
Ҳамкорлик асосида
