Фото: Марказий банк
Марказий банк томонидан меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзоларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича лойиҳа амалга оширилиши бошланди. Бу ҳақда Марказий банк расмий Телеграм каналида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, 24 ноябрь куни Марказий банк томонидан “Кафолат” суғурта компанияси билан биргаликда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги тренерларни молиявий саводхонлик бўйича тайёрлаш юзасидан тренинг ўтказилди.
Тренинг доирасида тўлов ва пул ўтказмалари, замонавий молиявий технологиялар, молиявий хавфсизлик (жумладан, рақамли молиявий хавфсизлик) ва банк омонатлари каби мавзулар ёритилди. Бундан ташқари, дастурга “Сбербанк” ОАЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган маълумотлар ва материаллар киритилган бўлиб, улар Россия Федерациясининг банк хизматлари бўйича батафсил маълумотларни очиб берди.
Лойиҳа жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб Агробанк, Микрокредитбанк, Халқ банкининг консалтинг кўмаги остида 6 кунлик кенгайтирилган ўқув курси доирасида “Ишга марҳамат” мономарказларининг 14 та филиалларида, бир кунлик тезлаштирилган ўқув курси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали амалга оширилиши режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
"Uzum bank" АЖ бошқаруви раиси этиб белоруссиялик мутахассис тайинланди
Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси Нурафшон шаҳрига кўчирилади
Агробанк байрам муносабати билан ходимларини тақдирлади