2025 йилнинг январь-декабрь ойларида чет элдан Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,2 фоизга (4,1 млрд долларга) кўпайиб, 18 млрд 889 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда 2026 йил 28 январдаги Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича бошқарув қарори юзасидан ташкиллаштирилган матбуот анжуманида маълумот берилди.
Манба: Марказий банк
2025 йил даромида ўртача ойлик пул ўтказмалари 1 млрд доллардан юқори бўлган. Энг кўп ўтказма июль ($1,97 млрд), август ($1,91 млрд), октябрь ($1,86 млрд) ойларига тўғри келган.
Статқўмга кўра, 2025 йилда аҳоли даромадларининг ўсишида пул ўтказмалари ўсиши асосий омиллардан бири бўлган. Жами даромадлар таркибида пул ўтказмаларининг улуши 2024 йилдаги 16,5 фоиздан 2025 йилда 21,0 фоизга етган.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов бу пулларнинг "тўғридан тўғри истеъмолга йўналтирилиши ва кичик қисми жамғармага олиб қўйилиши мумкинлигини" айтиб, пул ўтказмаларининг кўплиги "мультипликатив" эффектга эгалигини таъкидлади.
Шунингдек, аҳолининг валюта сотуви ва хариди ўртасидаги ижобий тафовут 2025 йилда 9,7 млрд долларни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 1,4 баробарга ошган.
.jpg)