Фото
Бугун, 26 ноябрь куни Тошкентдаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида МДҲга аъзо давлатларнинг II Халқаро молия-банк форуми бошланди.
Форум доирасида банк-кредит, инвестиция, суғурта, қайта суғурталаш ҳамда лизинг фаолиятлари бўйича қатор халқаро конференциялар, маърузалар ва тақдимотлар ўтказилмоқда.
"Агробанк" АТБ вакиллари ҳам форумда иштирок этиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришди.
Жумладан, банк Россия Федерациясининг “Транскапиталбанк”и билан 22 миллион евро миқдоридаги молиявий келишувга эришди ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим расмийлаштирди.
Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларининг "Mashreqbank"и билан Яқин Шарқдаги банклар ўртасида синдикатлашган кредитни ташкил этиш йўналишида 75 миллион АҚШ долларигача бўлган маблағни жалб этиш бўйича ҳамкорлик келишуви ва савдо кредитини тақдим этишга бош келишув имзоланди.
Мазкур форумда Халқаро молия институтлари билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича музокаралар ҳам олиб борди.
Тасодифий хабарлар
ЎзСаноатқурилишбанк "Tashkent city" худудида қурилаётган Бош офис биноси бўйича маълумотларни тақдим этди
Алишер Усмоновга тегишли компаниянинг Капиталбанкдаги улуши 25 фоизга етди
Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Н.Холмуродов Ипотека банк вилоят филиали раҳбарига кредит ажратиш масаласида босим ўтказган
“HAYOT BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди
"Қишлоқ Қурилиш Банк" раҳбари блогерлар билан мулоқот қилди