Пул массаси 2025 йилда қандай ўзгарди — таҳлил

26.01.2026 06:11

85

2025 йилда кенг маънодаги пул массаси қарийб 88 трлн сўмга кўпайиб, унинг жами миқдори 379 трлн сўмга яқинлашди. Пул агрегатларининг барчасида ўсиш кузатилди, хусусан муомаладаги нақд пуллар 15,1 трлн сўмга кўпайди.

Фото: Bankers.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилда кенг маънодаги пул массаси 101,5 трлн сўмга ортган ва жами 378,6 трлн сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, ўтган йил давомида бошқа пул агрегатларида ҳам ўсиш қайд этилди. Хусусан, миллий валютадаги пул массаси 309,0 трлн сўм (ўсиш +88,9 трлн сўм), муомаладаги нақд пуллар ҳажми 68,5 трлн сўм (+15,1 трлн сўм), сўмдаги талаб қилиб олингунча депозитлар 76,3 трлн сўм (+15,2 трлн сўм), сўмдаги бошқа депозитлар 164,3 трлн сўм (+58,6 трлн сўм), чет эл валютасидаги депозитлар 69,5 трлн сўмга (+12,6 трлн сўм) етган.

Йиллик ҳисобда кенг маънодаги пул массаси 36,6%га, миллий валютадагни пул массаси 40,4%га ўсган.

Манба: Марказий банк

Кенг маънодаги пул массаси (М2) Халқаро валюта жамғармасининг “Пул-кредит ва молиявий статистикани шакллантириш қўлланмаси” концепция ва таснифларига мувофиқ Марказий банк ва бошқа депозит ташкилотларининг (тижорат банклари) мажбуриятлари маълумотлари асосида ҳисобланади.

М2 ўз ичига муомаладаги нақд пулларни (банк тизимидан ташқаридаги) ҳамда бошқа молиявий ташкилотлар, давлат номолиявий ташкилотлар, хусусий сектор ҳамда уй хўжаликларининг (аҳоли) миллий валютадаги ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча , жамғарма ва муддатли депозитларини олади (ПМСШҚ 2016 мувофиқ пул массаси таркибига киритилмайдиган депозитлардан ташқари).

Тор маънодаги пул массаси (М1) ўз ичига муомаладаги нақд пуллар ва миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитларни олади.

Теглар:

#пул_массаси

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган