Асакабанк ва Suntronix ўртасида лойиҳа дастури режаси имзоланди

"Асакабанк" АЖ ва "Suntronix PTE LTD " халқаро консалтинг компанияси ўртасида кенг кўламли рақамли трансформация дастури лойиҳаси имзоланди. Ушбу дастур тўртта ахборот тизимини жорий этишга асосланган:

➖ CРМ-тизимлари (мижозлар билан муносабатларни бошқариш);

➖ HCM тизимлари (Инсон Капиталини бошқариш);

➖ корпоратив маълумотлар омбори ва бошқарув ҳисоботи;

➖ банкнинг ахборот тизимларидаги барча иш жараёнларини боғловчи интеграция платформаси.

Трансформация "Suntronix" халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилиб, унинг мутахассислари лойиҳани эксперт, услубий, техник ва технологик жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Suntronix бош пудратчи вазифасини бажаради ва лойиҳага дунёдаги етакчи дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларини жалб қилади.

"Дастурни амалга оширишнинг энг муҳим жиҳатларидан бири CРМни амалга ошириш бўлиб, бу бизга банкнинг мижозлар билан муносабатларни бошқариш жараёнларига янгича назар ташлашга ёрдам беради. Дастур мижозларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва уларнинг эҳтиёжларига тез жавоб бериш ҳамда жорий ва замонавий банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш имконини беради. Шу боис кенг кўламли рақамли трансформация дастурини ишга туширишга қарор қилдик, - дея изоҳ берди "Асакабанк" АЖ бошқарув раиси ўринбосари Бобохон Абдуллаев.

CРМ тизимини жорий этиш бизнеснинг бошқарилишини сифат жиҳатдан оширади. Банк раҳбарлари бўлинмалар ва ҳар бир сотувчининг самарадорлиги, ҳар бир мижозга маҳсулот сони тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қиладилар ҳамда сотиш режасини назорат қила оладилар. Истеъмолчилар автоматик равишда улар манфаатдор маҳсулотлар ёки кредит учун тўлаш кералиги ҳақида огоҳлантиришлар олиш имкониятига эга бўлади. Ва банкда муаммоли кредитлар учун масъул бўлинма кредитлар тўлов графикларини кузатиб туриш имкониятига эга бўладилар.

"Инсон капитали банк самарадорлигини оширишнинг энг муҳим таркибий қисмидир. Шунинг учун лойиҳанинг биринчи босқичларида биз "Асакабанк" нинг юқори малакали ва ғайратли жамоани шакллантиришга қаратилганлигини ҳис қилдик, шунинг учун HR-йўналишни ҳам модернизация қилишни режалаштирмоқдамиз. Бу нафақат ходимларни ишга олиш, балки ходимларни танлаш, ривожлантириш, лавозимини ошириш ва рағбатлантириш, шунингдек, банкда янги ходимларни тайёрлаш билан боғлиқ жараёнларни "рақамлаштириш" имконини беради. Биз эса банкнинг барча бўлинмаларида илғор технологияларни жорий этиш орқали ўз ишини доимий равишда такомиллаштириб борамиз", - дейди "Suntronix" нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Игор Богомолов.

"Асакабанк" нинг рақамли трансформация дастури барча йўналишлар бўйича параллел равишда амалга оширилади ва бир ярим йилга мўлжалланган.

Банк матбуот хизмати

×