Трастбанк Бухоро вилоятида ўз филиалини очди

03.03.2021 10:53

1 070

Вилоят тадбиркорлари ва бизнес юритиш иштиёқидаги кўпгина ёшларга сифатли банк хизматларини кўрсатувчи янги филиал Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри, Боғишамол кўчаси, 2/1-уй манзилида жойлашган.

Фото: Трастбанк

Жорий йилнинг 3 март куни Бухоро шаҳрининг Боғишамол кўчасида замонавий ва миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бухоро филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Б. Шахриёров, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бухоро вилояти Бош бошқармаси мутасаддилари, банк ва молия муассасалари вакиллари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, бино қурилишида бевосита иштирок этган пудратчи ташкилот қурувчилари жамоаси ҳамда филиал ходимлари иштирок этди.

Замонавий стандартлар асосида қуриб фойдаланишга топширилган бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Шахриёров, вилоятда хусусий банк филиалининг очилиши мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшиш билан бирга, вилоят миқёсида бизнес юритишни истаган ишбилармонлик вакиллари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мижозларга тез ва юқори сифатли хизмат кўрсатиш, қолаверса, вилоят миқёсида ажратилган банк кредитлари ҳисобига янги иш ўринлари яратилишига замин бўлишини алоҳида таъкидлади.

Анъанага кўра, тантанали очилиш маросимининг рамзий тасмалари кесилиб, банк филиалининг очилганлиги расман эълон қилинди ҳамда Бухоро филиали бошқарувчисига бинонинг рамзий калити топширилди. Тадбир иштирокчилари замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган, ўз меъморий дизайни билан шаҳар кўркига кўрк қўшиб турган филиал биноси остонасидан ичкарига қадам қўйиб, банк мижозлари ва ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Вилоят тадбиркорлари ва бизнес юритиш иштиёқидаги кўпгина ёшларга сифатли банк хизматларини кўрсатувчи янги филиал Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри, Боғишамол кўчаси, 2/1-уй манзилида жойлашган. Мазкур филиалда инновацион технологияларни қўллаган ҳолда, замонавий ва қулай банк хизматлари жорий этилиб, ушбу филиал келгусида “Банк - мижоз” тамойили равнақига хизмат қилиши кўзланмоқда.

Теглар:

#трастбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган