Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги “Давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 59-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида СҚБ қуйидаги йўналишлар доирасида аутсорсинг хизматлари бўйича ҳамкорлар жалб этади:
1. Бино, ҳудуд ва ходимларни хизмат билан қўллаб-қувватлаш хизмати
(Банк бинолари, офис ва ҳудудларни тозалаш, гигиена талабларига риоя қилиш ҳамда тартиб ва тозаликка амал қилиш; сантехника, электрика ва бошқа техник хизматлар орқали бинолар ва иншоотларнинг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш; Банк ходимларини хизмат автотранспорти ва ҳайдовчиси билан таъминлаш).
Масъул: А. Хасанов
Тел.: +998 97 157 54 94
E-mail: xasanov.a@sqb.uz
2. Рекрутинг хизмати
(Банкдаги бўш иш ўринлари учун малакали ходимларни қидириш ва жалб этиш, номзодларни саралаш ва баҳолаш, суҳбатлар ташкил этиш, танлов жараёнларини ўтказиш, ишга қабул қилиш каби хизматларни кўрсатиш).
Масъул: Б. Миралиев
Тел.: +998 90 189 07 22
E-маил: bmiraliyev@sqb.uz
3. Муаммоли кредитлар бўйича ҳуқуқий хизматлар
(Муаммоли кредитлар бўйича Банкнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа органларда ҳимоя қилиш, юридик маслаҳат ва ҳуқуқий ҳамроҳлик кўрсатиш).
Масъул: У. Аминова / Ж. Максудов
Тел.: +998 94 711 22 25 / +998 90 315 53 35
E-mail: uaminova@sqb.uz / jmaksudov@sqb.uz
4. Телефон орқали қарздорликни ундириш (Soft Collection) хизмати
(Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликларни телефон орқали эслатиш, тўлов интизомини яхшилашга маслаҳатлар бериш, тўлов жадвалига риоя этилишини назорат қилиш хизматларини кўрсатиш).
Масъул: Султонов / Б.Отамуродов
Тел.: +998 94 711 11 41 / +998 94 711 18 15
E-mail: shsultonov@sqb.uz / botamurodov@sqb.uz
5. Рақамли маркетинг, реклама ва жамоатчилик билан алоқалар хизмати
(Рақамли маркетинг‚ Банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича реклама кампанияларини режалаштириш, ташкил этиш‚ таҳлил ва мониторинг қилиш, PR фаолияти доирасида таҳлилий ахборот материалларини тайёрлаш ва бошқалар).
Масъул: О.Абдурахимов / Ж.Убайдуллаев
Тел.: +998 97 333 34 55 / +998 94 711 77 55
E-mail: abdurakhimov@sqb.uz / j_ubaydullayev@sqb.uz
6. Алоқа маркази (Call-cентер) фаолияти
(Мижозлардан келиб тушадиган қўнғироқлар ва мурожаатларни қабул қилиш ҳамда қайта ишлаш, банк маҳсулот ва хизматлари бўйича ахборот ва маслаҳатлар бериш, шикоят ва таклифларни рўйхатга олиш, чиқиш қўнғироқларини амалга ошириш, Банкнинг мижозлар билан узлуксиз ҳамда самарали алоқа жараёнини таъминлаш ва бошқа хизматларни кўрсатиш).
Масъул: Ш. Халилов / А. Солиэв
Тел.: +998 90 139 99 33 / +998 94 711 01 17
E-mail: kre00440@sqb.uz / akmal@sqb.uz
7. Сервер, тармоқ ва ахборот технологиялари инфратузилмасига комплекс хизмат кўрсатиш фаолияти
(Сервер ва тармоқ ускуналарига техник хизмат кўрсатиш, IT инфратузилмасини бошқариш ва қўллаб-қувватлаш хизмати).
Масъул: В. Краснов
Тел.: +998 94 711 18 13
E-маил: v.krasnov@sqb.uz
Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:
- тегишли йўналиш бўйича етарли профессионал тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлиш;
- шартнома асосида белгиланган муддатларга қатъий риоя қилган ҳолда ишларни сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида бажариш;
- бажарилган ишлар юзасидан мунтазам ва белгиланган тартибда ҳисоботларни тақдим этиш, шунингдек, натижалар учун шахсий жавобгарликни таъминлаш;
- хизматлар кўрсатишда амалдаги қонунчилик, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Банкнинг ички талабларига риоя этиш;
- ахборотлар махфийлигини таъминлаш ва Банк фаолиятига оид маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслик;
- юзага келадиган муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш, Банк билан доимий ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш.
Мазкур хизматлар бўйича ҳамкорлик қилиш истагида бўлган компаниялар ўз тижорат таклифларини тақдим этишлари мумкин.
