"Кредитга тақиқ" хизматидан фойдаланганлар сони қарийб 440 минг нафарга етди

09.01.2026 15:42

563

Жисмоний шахсларга уларнинг хабардорлигисиз кредит расмийлаштирилишининг олдини олиш учун “Кредитга тақиқ” хизматидан фойдаланганлар сони қарийб 440 минг кишига етди. Кредит олишни тақиқлаганларнинг 67 фоизини эркаклар, 33 фоизини аёллар ташкил қилмоқда.

Фото: Bankers.uz

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра “Кредитга тақиқ” хизматига уланган жисмоний шахслар сони – 438 322 тани ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлил маркази хабар берди.

Жисмоний шахсларга уларнинг хабардорлигисиз кредит расмийлаштирилишининг олдини олиш мақсадида ўтган йилнинг июнь ойидан кредит олишдан воз кечиш амалиёти йўлга қўйилган эди. Дастлабки ойда 33 132 нафар фуқаро ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаган бўлса, 2025 йил охирига келиб, бу кўрсаткич 13 баробарга ошди.

Хизматдан фойдаланганларнинг 67 фоизини (292 722 нафар) эркаклар, 33 фоизини (145 600 нафар) аёллар ташкил қилмоқда. Ёш категориясига кўра, энг фаол фойдаланувчилар 26−35 ёш оралиғидагилардир (33 фоиз).

Фото: КАТМ

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

Фойдаланувчилар “Кредитга тақиқ” хизматидан онлайн ва офлайн шаклда мустақил равишда фойдаланиб, уни ёқиш ёки ўчириш имкониятига эга:

  1. “КАТМ” мобил иловаси орқали – “Оммабоп хизматлар” бўлимидан “Кредитга тақиқ” хизмати танланади
  2. Кредит бюросининг веб-сайтида шахсий кабинет бўлимидан. Call-марказ: (+998) 712034747, @katm_uz
  3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ва унинг мобил иловаси орқали "Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни олиб ташлаш саҳифасидан фойдаланиш мумкин.
  4. Ўзбекистон ҳудудида жойлашган барча Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам фаоллаштириш ёки ўчириш имконияти мавжуд.

Теглар:

#кредит#кредитга_тақиқ\#катм

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган