Тадбир аввалида сўз олган вилоят ҳокими Муротжон Азимов Қашқадарёдаги банк соҳаси вакилларининг йил давомидаги меҳнати, аҳолининг молиявий саводхонлигини яхшилаш ва ривожлантириш борасидаги ишларини эътироф этиб, уларнинг ёрдами нафақат иқтисодиётга, балки, камбағалликни қисқартириш ва жамият тараққиётига катта ҳисса қўшиб келаётганини таъкидлади.
.jpg)
Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги
Қисқача натижалар:
Банклар томонидан жорий йилда 218 842 нафар шундан, 82 779 нафар аҳолининг доимий иш ўринларида бандлиги таъминланди ҳамда 136 063 нафар аҳоли тадбиркорликка жалб қилинди.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги
Шу билан бирга, жорий йилнинг январь-декабрь ойларида “Сайхунобод тажрибаси” асосида аҳолини даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадида, ҳар бир маҳаллада 40 тадан микролойиҳа ташкил этиш режаси берилган бўлиб, ҳозирги кунда 34 646 та микролойиҳага 698 млрд. сўмлик кредитлар ажратилиб, жами 70 мингдан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланди.
.jpg)
Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги
“Уйчи тажрибаси” асосида жорий йилнинг январь-декабрь ойларида банклар ўзларининг фаол мижозлари билан 2 005 та учрашувлар ўтказиб, учрашувларда тадбиркорларнинг 12 235та таклиф ва мурожаатлари ўрганиб чиқилди ҳамда уларнинг ижобий ҳал қилиниши натижасида
14 220 та иш ўринлари яратилди.
.jpg)
Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги
“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида аҳолига деҳқончилик учун ажратилган 1022 гектардан иборат 90 та контурларда 11,4 млрд. сўмлик намунавий лойиҳаларамалга оширилиши натижасида 1,5 минг нафараҳоли бандлиги таъминланди.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги
2025 йилда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 7,4 трлн. сўм ажратилиши режалаштирилган бўлиб, январь-декабрь ойлари давомида 8,5 трлн. сўм, шундан, дастурлар доирасида 2,8 трлн. сўмкредит маблағлари ажратилди. Хусусан,
.jpg)
Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги
“Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида йиллик кредит ажратиш режаси 266млрд сўмни ташкил этиб, амалда январь-декабрь ойларида 495 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди ёки белгиланган йиллик режа 186 фоизга бажарилди;
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида йиллик кредит ажратиш режаси 415,6 млрд сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг январь-декабрь ойларида 518 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди ёки йиллик режа 126 фоизга бажарилди;
.jpg)
Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги
“Маҳалла лойиҳаси” доирасида йиллик кредит ажратиш режаси 1 047 млрд сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг январь-декабрь ойларида 1 116 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди ёки йиллик режа 108 фоизга бажарилди;
“Кичик бизнесни бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури (ПҚ-312) доирасида йиллик кредит ажратиш режаси 676 млрд сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг январь-декабрь ойларида 720,0 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди ёки йиллик режа 106 фоизга бажарилди.
.jpg)
Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги
Мулоқот давомида банк соҳасидаги ривожланиш йўналишлари ва муаммолар муҳокама қилиниб, келгисидаги режалар белгилаб олинди.
Муротжон Азимов тадбирда Марказий банкнинг Қашқадарё вилояти бош бошқармаси ва тижорат банларининг энг илғор вакилларига фахрий ёрлиқлар, ташаккурнома ва эсдалик совғаларини тақдим этди. Бу каби тадбирлар банк хизматларининг сифати ва аҳолига кўрсатилаётган молиявий хизматларнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Вилоят матбуот хизмати
.jpg)