Бугунги кунда Ўзбекистонда 36 та банк фаолият юритмоқда, уларнинг ҳар бири мамлакатнинг барқарор ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Улар орасида кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларда фаол иштирок этаётган биринчи миллий рақамли банк - ANORBANK алоҳида ўрин эгаллайди.
Банк "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасидаги лойиҳаларни изчил равишда амалга оширмоқда, шу орқали экологик вазиятни яхшилаш ва атроф-муҳитга масъулиятли муносабат маданиятини шакллантиришга ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, ANORBANK аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиб, турли ижтимоий гуруҳлар, жумладан, мамлакатнинг ҳудудлари учун таълим ташаббусларини амалга оширмоқда.
Мижозлар базаси ва рақамли хизматларнинг ўсиши
Фаол рақамлаштириш туфайли ANORBANK рекорд миқдордаги мижозларни жалб этди: бугунги кунда 3,25 млндан ортиқ киши банк хизматларидан фойдаланмоқда, бу 2024 йилга нисбатан 1,02 млнга кўп (+46%). Мобил илова 18,1 млн мартадан ортиқ юклаб олинган бўлиб, бу 5,47 млн юклаб олишга (+43%) ўсган.
Жисмоний шахсларга берилган кредитлар ҳажми ҳам сезиларли даражада ошди: 2025 йилда 9,0 трлн сўмлик кредитлар ажратилди, бу 2024 йилга нисбатан 47 фоиз кўпдир.
Ушбу кўрсаткичлар жисмоний шахсларнинг юқори даражадаги ишончини ва исталган вақтда ҳамда жойда тез ва хавфсиз операцияларни амалга ошириш имконини берувчи мобил хизматларнинг самарадорлигини акс эттиради.
Омонатлар ва молиявий барқарорлик
Мижозларнинг омонатлари ҳажми 2024 йилга нисбатан 47 фоизга ошиб, 8,23 трлн сўмга етди, бу эса омонатчиларнинг банк фаолиятининг барча йўналишларига бўлган ишончи юқори эканлигини тасдиқлайди.
Бугунги кунда ANORBANK энг қулай ва мослашувчан сўм омонатларидан бири — "MILLIY HAR KUNLIK"ни йиллик 21 фоиз даромадлилик билан таклиф этмоқда. Фоизлар ҳар куни ҳисобланиб, автоматик равишда Mastercard Миллий картасига ўтказилади, маблағларни эса зарурат туғилганда тўлдириш ва қисман ечиб олиш мумкин.
Мижозларга хизмат кўрсатишнинг янги босқичи
ANORBANK мижозлар қулайлигини таъминлаш мақсадида Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортда хизмат кўрсатиш нуқтасини очди. Саёҳатчилар бевосита транзит ҳудудида банк картасини расмийлаштириши, нақд пулсиз омонат очиши, микроқарз олиши ва исталган банк маҳсулоти бўйича маслаҳат олишлари мумкин.
Бундан ташқари, банк бозорда биринчи бўлиб ноёб валюта айирбошлаш хизмати — AnorEx’ни ишга туширди. Энди мижозлар ANORBANK иловасида долларни банк белгилаган чегара доирасида ўзлари хоҳлаган курс бўйича тез ва осон айирбошлашлари мумкин. Бу хизмат жисмоний шахсларга масофавий идентификациядан сўнг тақдим этилади ва айирбошлаш тўғридан-тўғри банк орқали амалга оширилади. Фойдаланувчилар бошқа мижозларнинг жорий таклифларини кўриб, ўзлари учун қулай курсни танлашлари мумкин.
Келажакда банк рақамли ва анъанавий хизматлар турларини кенгайтириш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва инновацияларни жорий этишни давом эттиради, миллионлаб мижозларнинг ишончли молиявий ҳамкори бўлиб қолади.
Корпоратив мижозлар фаоллиги ва корпоратив сегментни ривожлантириш
Корпоратив мижозлар операцион фаолиятни юритиш ва молиявий оқимларни бошқариш учун ANORBANK ечимларидан фаол фойдаланишни давом эттирмоқдалар. Бу эса бизнес муҳитида банк маҳсулотларига бўлган талабни тасдиқлайди.
Бугунги кунда ANORBANK 25 855 та фаол корпоратив мижозга хизмат кўрсатмоқда. Ҳисобот даврида банкка 5 294 та янги юридик шахс қўшилди. Бу эса бизнеснинг ANORBANKнинг рақамли ва анъанавий банк ечимларига бўлган барқарор қизиқишидан далолат беради.
ANORBANK бизнесга ишончли, замонавий ва ҳақиқий эҳтиёжларга мослаштирилган молиявий ечимларни таклиф этиш орқали корпоратив сегментни изчил ривожлантирмоқда.
Банкнинг ижтимоий вазифаси
ANORBANK инсонлар ва жамиятга ҳақиқий фойда келтирадиган, табиатни асраш, таълимни ривожлантириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни фаол равишда бошлаб беради ва қўллаб-қувватлайди:
- Экологик ташаббуслар: 62,331,299-мактаблар ва "Янги Ўзбекистон" боғида 500 дан ортиқ дарахт экилди, 20 та ҳаво тозалагич ўрнатилди. Бу эса 7 мингдан зиёд ўқувчини тоза ҳаво билан таъминлади.
- Таълим лойиҳалари — Қашқадарё вилоятида 450 нафар ўқувчи молиявий саводхонлик бўйича таълим олди; Андижон вилоятида аҳоли учун тренинглар, жумладан тадбиркорлик асослари бўйича дастурлар амалга оширилмоқда.
- Болаларни қўллаб-қувватлаш — банкнинг 5 йиллиги муносабати билан Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан 100 нафари учун байрам тадбири уюштирилди; Бўстонлиқ туманидаги 125-сонли мактаб-интернат тарбияланувчиларига Янги йил арафасида 150 та совға ва канцелярия буюмлари тўпламлари топширилди.
- Таълим ташаббуслари — Farengeyt Press билан ҳамкорликда Usborne нашриётининг машҳур таълим туркумидан "Money for Beginners" ("Пул: Бошланғич сабоқлар") китоби ўзбек тилига таржима қилинди.
- Тарихий хотирани сақлаш — 9 май ва Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан 8 нафар фахрийнинг жанговар мукофотлари қайта тикланди.
ANORBANK учун амалга оширилаётган ташаббуслар жамиятга ёрдам бериши, таълим ва экологияни қўллаб-қувватлаши ҳамда ривожланиш ва ўсиш учун шароит яратиши муҳим ҳисобланади.
Келажак режалари
Банк мижозлар базасини кенгайтириш, хизматлар кўламини ошириш ва рақамли платформани фаол ривожлантиришни давом эттиради, шу орқали барча мижозлар учун хизматларнинг энг юқори қулайлиги ва фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Ҳамкорлик асосида
