"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБнинг “Дўстлар клуби” жамоатчилик билан ўзига хос мулоқот платформаси бўлиб, унда янги лойиҳалар ва амалий натижалар бўйича фикр алмашилади. Навбатдаги йиғилиш жорий йилнинг 29 декабрь куни Тошкентдаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Бу галги мулоқотда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2025 йилдаги фаолияти натижалари муҳокама қилинди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Қайд этилдики, якунланаётган йил давомида банк барқарор ўсишни таъминлаб, активларини 38 триллион сўмга етказди, ўсиш суръати 118 фоиз бўлди. Кредит портфели 25 триллион сўмга, депозитлар эса 15 триллион сўмга етказилди. Бугунги кунда бизнес ва чакана сегментларда 1 млн дан ортиқ мижозга хизмат кўрсатилмоқда. Тадбирда бу рақамлар ишончли ҳамкорлик ва узоқ муддатли муносабатлар натижаси экани алоҳида таъкидланди.
2025 йил банк учун ўзгаришлар ва самара йили бўлди. Банк стратегияси доирасида 34 та лойиҳа муваффақиятли ишга туширилди. Агиле, Канбан ва Каизен ёндашувлари жорий қилиниб, маҳсулотларни бозорга чиқариш тезлашди, ходимлар унумдорлиги ва ўзгаришларга мослашувчанлик ошди.
.jpg)
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Бизнесни ривожлантириш банки хизматлари ҳудудий ва операцион жиҳатдан кенгайди. Бугун мамлакат бўйлаб 75 та сотув нуқтаси ва 323 та 24/7 форматдаги хизмат шохобчаси фаолият юритмоқда. Таъкидланганидек, банк мижозларга ҳам вақт, ҳам жой жиҳатидан яқин бўлди.
Кредитларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш жараёнлари автоматлаштирилди. Натижада кредит кутиш вақти 5 соатдан 30 дақиқагача қисқарди.
Биргина банкнинг мобил иловасида сессиявий ва транзаксион антифрод тизимлари жорий этилгани натижасида реал вақт режимида шубҳали ҳаракатлар аниқланиб, 14 миллиард сўмдан ортиқ мижозлар маблағлари фирибгарликдан ҳимояланди ва банкнинг операцион, шунингдек, репутатсион рисклари сезиларли даражада камайди.
.jpg)
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Кредит портфелининг сифати устидан назорат оширилиб, муаммоли активлар билан ишлаш тизими қайта кўриб чиқилди. Эрта аниқлаш, мониторинг ва ундириш механизмлари кучайтирилди. Натижада муаммоли қарздорлик билан ишлаш жараёнлари тизимли ва марказлашган шаклга ўтказилди, активлар сифати яхшиланди ва банк балансининг барқарорлиги мустаҳкамланди.
.jpg)
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Халқаро молия институтлари билан ишлаш доирасида банк томонидан 357,1 млн АҚШ долларидан ортиқ ресурслар жалб қилинди. Мулоқотда бу Бизнесни ривожлантириш банкининг барқарор молиявий кўрсаткичларининг самараси эканлиги билдирилди.
.jpg)
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Бизнесни ривожлантириш банки “Дўстлар клуби”да банкнинг ўтаётган йилдаги ижобий натижалари эътироф этилиб, келгусидаги устувор вазифалар ҳақида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Таъкидланганидек, 2026 йил банкдаги трансформациянинг биринчи босқичи якунланадиган, барқарор ўсиш ва сифатли хизматлар янада чуқурлашадиган йилдир. Мулоқотда жамоатчилик фаоллари келгуси йил банк учун ривожланишнинг янги босқичи бўлишини билдирдилар.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Бу йилдаги ўзгаришлар янги – “Ҳар қадамда ёнингизда”!, шиори билан амалга оширлади.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Тадбирда клуб аъзолариниг мазкур тақдимотлар ва банк фаолиятига доир бошқа таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Ҳамкорлик асосида
