Ўзбекистоннинг етакчи рақамли банкларидан бири бўлган ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) билан молиялаштириш тўғрисида битим имзолади. Ушбу келишув доирасида ХСРИК томонидан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линияси ажратилади.
Мазкур маблағлар Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хусусий тармоқ учун исломий молия воситаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.
Ушбу молиялаштириш ANORBANKнинг стратегик мақсадларига тўлиқ мос бўлиб, хусусан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, хусусий тармоқни молиялаштириш ҳажмини ошириш, исломий молияни кенг жорий этиш ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация қилишга хизмат қилади. Мазкур ташаббус Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорациясининг аъзо давлатларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, хусусий тармоқни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган стратегиясига тўлиқ мос келади.
Битим ХСРИК Бош ижрочи директори вазифасини бажарувчи Dr. Khalid Khalafallah ҳамда ANORBANK Бошқаруви Раиси Шерзод Акрамов томонидан имзоланди.
Келишув ХСРИК томонидан ANORBANK'га тақдим этилган илк молиялаштириш линияси бўлиб, у Ўзбекистонда хусусий тармоқни ривожлантириш йўлида муҳим стратегик қадам ҳисобланади. Ушбу ҳамкорлик келгусида янги инвестицияларни жалб қилиш ва узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлаш учун замин яратади.
Хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) — Ислом Тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи таркибига кирувчи кўп томонлама молиявий институт бўлиб, аъзо мамлакатларда хусусий тармоқни ривожлантириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида Шариат тамойилларига мувофиқ молиялаштириш ҳамда инвестиция хизматларини тақдим этади.
Шунингдек, ХСРИК давлат ва хусусий ташкилотларга маслаҳат хизматлари кўрсатиб, бизнесни ривожлантириш, кенгайтириш ва модернизация қилишга кўмаклашади.
ХСРИК халқаро рейтинг агентликлари томонидан юқори баҳоланган:
Moody’s – A2, Fitch – A+, S&P – A.
Ҳамкорлик асосида
