Тадбиркорлик субъектларини “Чемпион” тадбиркор тоифасига олиб чиқиш, шунингдек, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва яшил технологияларни жорий этиш лойиҳаларига кредит ажратиш учун “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан “Туронбанк” АТБга 30 млрд сўм миқдорида ресурс жойлаштирилмоқда. Бу ҳақда Компания Матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу ресурслар ҳисобидан тадбиркорларни “Чемпион” тадбиркор тоифасига олиб чиқишда туман, шаҳар даражасига олиб чиқиш учун – 8 млрд сўмгача, Республика ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри даражасига олиб чиқиш учун – 10 млрд сўмгача кредит ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сон Фармонида тадбиркорларни “Чемпион” тадбиркорга айлантиришга кўмаклашиш белгиланган.
Кредитлар йиллик 22 фоизгача ставкада 84 ойдан ошмаган муддатга ажратилади.
Яшил иқтисодиёт ва энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда ёшлар ва аёллар тадбиркорлиги лойиҳасига кредитлар мазкур ставкадан 2 фоизгача пасайтирилади.
Ушбу ресурс ҳисобидан кредит олмоқчи бўлган тадбиркорлар “Туронбанк” АТБга мурожаат қилишлари мумкин.
Банк алоқа маркази: 71-202-01-01
Компания алоқа маркази: 71-205-57-57
