Янги йилда кетма-кет беш кун дам олиш кунлари бўлади

24.12.2025 22:28

184

Президент Фармонига мувофиқ, келаётган Янги йил байрами муносабати билан барча (беш ва олти кунлик иш ҳафтасида ишловчи) ходимлар учун кетма-кет беш кун — 31 декабрь кунидан 4 январь кунигача дам олиш куни этиб белгиланди.

Фото: Bankers.uz /AI

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва дам олиш кунларини кўчиришга оид ПФ-257-сон Фармони имзоланди

Унга мувофиқ, 1 январь — Янги йил байрами муносабати билан 5 иш кунида ишловчилар ва 6 иш кунида ишловчи ходимлар ҳам 5 кун дам олади.

31 декабрь (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни;

1 январь (пайшанба) – Янги йил байрами;

2 январь (жума) – қўшимча дам олиш куни;

3 январь (шанба) – 5 иш кунида ишловчиларга одатий дам олиш куни, 6 иш кунида ишловчиларга қўшимча дам олиш куни; 

4 январь (якшанба) – барчага одатий дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги фармон билан келгуси йилдаги бошқа байрамлар муносабати билан ҳам қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.


Теглар:

#дам_олиш_кунлари

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган